Украина – Россия можароси бўйича бугун – 15 март куни содир бўлган сўнгги хабар ва янгиликлар тафсилоти:
Украина расмийлари Россия назорати остидаги ҳудудларда журналистлар қўрқитилаётгани ҳақида хабар бермоқда.
Гаага Халқаро суди эртага – 16 март куни Украинанинг Россияга қарши даъво қилган иши бўйича қарор чиқаради.
Россияда жонли эфир вақтида афиша билан чиққан қиз Мария Овсянникова полиция томонидан ҳибсга олинган, ҳозир милиция бўлимида сўроқ қилинмоқда.
Марина Овсянникованинг Facebook саҳифасига аллақачон мингдан ортиқ миннатдорчилик билдирилган шарҳлар ёзилган.
CNBCга кўра, АҚШ Россия билан савдо-сотиққа тўлиқ эмбарго жорий этишни, шунингдек, мамлакатнинг халқаро денгиз йўлларига чиқишини тўсиб қўйишни режалаштирмоқда.
Арестовичга кўра, Хитой иқтисодиётининг 75 фоизи Ғарбга боғлиқ. Ғарб санкциялари ишга тушиса, Хитой керак бўлса уч марта Россияни сотишга тайёр бўлади.
Владимир Зеленский Марина Овсянниковага миннатдорчилик билдирди.
Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг 4-раунди бугун давом этади.
Россия Хитойдан озиқ-овқат масаласида ёрдам сўрагани маълум қилинди.
Украина томонидан Россия билан тинчлик келишувига энг эрта ҳолатда бир-икки ҳафта ичида, энг кечи май ойида эришилиши мумкинлиги маълум қилинди.
"Япония Россиянинг энергия ресурсларига, жумладан суюлтирилган газига қарамликни камайтиришни режалаштирмоқда", Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Коити Хагиуда.
Мариуполдаги қурбонлар сони 20 мингга яқинлашиши мумкин, бу ҳақида шаҳар мэрининг маслаҳатчиси Пётр Андрющенко маълум қилди.
“Украинадаги биолабораториялар нафақат Россия, балки бутун Европа учун хавф туғдиради”, деб хабар берди Россия ТИВ.
РФ Қуролли кучлари Херсон вилоятининг бутун ҳудудини тўлиқ назоратга олди.
Европа Иттифоқининг янги санкциялари Россиянинг айрим давлат корхоналари билан ҳар қандай операцияларни тақиқлашни ўз ичига олади. Европа иттифоқи, шунингдек, Европа рейтинг агентликларига Россия ва унинг компанияларига рейтинг беришни тақиқлайди.
Европа иттифоқи Россиядан пўлат ва темир маҳсулотлари импортига чекловлар киритди ва ҳашаматли товарларни Россияга экспорт қилишни тақиқлади.
Киевда 15 март соат 20:00 дан – 17 март соат 7:00 гача комендантлик соати эълон қилинди. Комендантлик соатида шаҳар бўйлаб махсус талонларсиз ҳаракатланиш тақиқланади.
Росстатнинг сўнгги маълумотларига кўра, март ойи бошида Россияда инфляция 2,2 фоизгача тезлашган.
Песковга кўра, санкциялар Россия иқтисодиётини синдирди дейиш хато: у қийинчиликларни бошидан кечирмоқда, бироқ ҳар бир ёмонлик ортидан яхшилик келади.
Уруш бошланганидан бери Украинани уч миллиондан ортиқ одам тарк этган.
Россияда ҳозиргача 20 га яқин машҳур VPN хизматлари блокланди ва Роскомнадзор буни давом эттиришини маълум қилди.
Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Олег Морозов Украина билан музокара жараёнини Рамзан Қодировга ишониб топширишни таклиф қилди.