Украина Россияни Гаага судига берди. Россия тараф эса судга бормади

08.03.2022 21:43

Гаага суди ҳақида нималарни билиш керак? Суднинг биринчи иши қачон кўриб чиқилган?

Жорий йилнинг 24 февралида Россия Украинада операция бошлади. Улар Украинани неонацистлардан тозалаш мақсадида муҳим обеъктларни ўққа тутган эди. 26 февралда Украина геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияга оид низо бўйича Россия Федерациясига қарши иш қўзғатиш учун Гаага судига берди. 

Кеча 7 март куни суд аризани кўриб чиқиш учун иш бошлади. Аммо Россия тараф судга бормаган. Халқаро суд бунга афсус билдирган, холос. Россиянинг Гаагадаги элчиси Александр Шулгинга кўра, Москванинг ушбу жараёнларда қатнашиш нияти йўқ. Украина вакили Антон Кориневич буни уларнинг жанг майдонида эканлиги билан изоҳлаган.

Маълумот учун Украина Россиянинг Қримни эгаллаши ортидан ҳам судга берган эди ва бу Россия – Украина ўртасидаги ҳарбий можаро этиб баҳоланганди.

Гаага суди ҳақида нималарни билиш керак?

Биринчи жаҳон урушидаги мисли кўрилмаган қон тўкилиши 1919 йилдаги Париж тинчлик конференцияси томонидан тинчлик ва жамоавий хавфсизликни сақлашга қаратилган биринчи жаҳон миқёсидаги ҳукуматлараро ташкилот сифатида ташкил этилган Миллатлар Лигасининг тузилишига олиб келди. Лиганинг (14-модда) пактида баҳслашаётган томонлар томонидан тақдим этилган ҳар қандай халқаро низоларни кўриб чиқиш, шунингдек ҳар қандай низо ёки кўрсатилган савол бўйича маслаҳат хулосасини тақдим этиш учун масъул бўлган доимий Халқаро суд ташкил этилишини талаб қилди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг (1945 йил) Гаага суди бўлиб ўзгаради. Гаага суди бу – БМТнинг асосий судлов органи. Бюджети 30 миллион доллар атрофида. 15 нафар судялардан иборат. Улар БМТ Бош ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгаши томонидан 9 йилга сайланади. Ушбу халқаро суд Гаага шаҳрида жойлашган бўлиб, Бирлашган миллатлар ташкилотининг олтита асосий органларидан бири ҳисобланади. Гаага Нидерландиянинг марказий шаҳарларидан бири, дунёнинг маъмурий ва сиёсий шаҳридир.

Суднинг биринчи иши 1947 йил май ойида Буюк Британия томонидан Албанияга қарши Корфу каналидаги воқеалар бўйича тақдим этилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар