Ўзбекистонда хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади. Бу сайловолди ваъдаларда бор эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган.
Унга кўра 2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:
Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «дафтарлар»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг маблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда:
Қарорга кўра, хорижда вақтинчалик ишлаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Хориждаги ёшлар баланси» шакллантирилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар «Ёшлар портали» электрон платформасига киритиб борилади.
2022 йил 1 мартдан «дафтарлар»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ҳам 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга миқроқарзлар берилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январгача қуйидагилар бўйича компенсациялар тўланади:
«Дангасалар»нинг «Фидоий» фарзандларга айланиши
Ислом Каримов президентлиги даврида мигрантларда нафақат давлат раҳбари балки, жамоатчилик орасида ҳам паст назар билан қараш бор эди. Бу албатта ўша вақтдаги маънавий тарғибот ишларию, кинофильмларда ҳам акс этган. Хусусан, 2013 йилда Президент Ислом Каримов Москва кўчаларини супураётган ўзбекларни «дангасалар» деб атаган ва уларни «тиламчилар»га тенглаштирган.(Аудиода тингланг)
«Дангасалар деб кимни ҳисоблайман? Ҳўв Москвани бориб кўчаларини, майдонларини супурадиганларни. Ўтта нима йўқ... Одам жирканади-ки ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун шу ёққа бориши керак экан. Ҳа, Ўзбекистоннинг ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ!» - деб айтган Жиззах вилоятига сафари чоғида вилоят фермерлари ва фаоллари билан учрашган президент Каримов. Ўзбекистоннинг биринчи президентига кўра, иш топиш учун хорижга чиқиб кетганлар «шарманда қилади ҳаммамизни».
«Энди тиламчи бўлиб, кўчага чиқиб, қўлини узатиб сўраш, одамнинг ор-номусига қаттиқ тегади. Ўзбек миллати нима билан ажралиб туради бошқалардан? Ор-номуси билан. Ўлим билан баробар эмасми бу?! Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб, шарманда қилади ҳаммамизни,” - деб айтган ўшанда Ислом Каримов.
Ўзбекистон президентининг меҳнат муҳожирлари ҳақида билдирган фикрлари 2013 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Телевидениеси орқали махсус кўрсатувда намойиш этилган бўлиб, шундан сўнг унга билдирилган муносабатлар тарзида кетма-кет телеканаллар дастурларда ва нашрларда нафрат тўла иддаолар эълон қилина бошлаган.
Кузатувчилар бу муносабатни таҳлил қилар экан, Каримов ҳам Путинга жавоб айтиш учун “дангаса” деб айтишга мажбур бўлган дейишади.
Шавкат Мирзиёев даврида иш ўринлари кам ва борлари ҳам паст маош бериши сабабли хорижга кетишга мажбур бўлаётган муҳожирларимизга муносабат тубдан ўзгарди. Бир неча йиғинларда уларнинг мамлакатимиз иқтисодига қўшган ҳиссаси катта минбарларда қайд этилди.
2021 йил октябрда Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувида «Мигрантлар — фидойи фарзандларим» деб айтганди. Ўша пайтда президентликка номзод ҳисобланган Алишер Қодировнинг мигрантларни солиққа тортиш ҳақидаги фикрларига муносабат билдирар экан, Шавкат Мирзиёев мигрантларнинг ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмаслигини таъкидлаган.
«Номзод сифатида бу масала бўйича ўзимнинг ва партиямизнинг позициясини аниқ айтиб ўтмоқчиман.
Ҳозирда 2,5 миллиондан зиёд фуқароларимиз хорижда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар топаётган даромадларидан хорижда солиқларни тўлиқ тўлаб, қолган қисмини ўз оиласига жўнатмоқда. Бир нарсани аниқ тушуниб олиш керак: бу – солиққа тортиладиган даромад эмас! Фуқаромиз ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди. Ватандан узоқда меҳнат қилиб, ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга фақат раҳмат айтиш керак.
Шунинг учун ушбу маблағларни яна такроран солиққа тортиш ташаббусига биз мутлақо қаршимиз,
бундай ғоя – партиямиз кун тартибида йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас! Шу билан бирга, биз чет элда ишлаётган фуқароларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ишларни давом эттирамиз», — деганди Мирзиёев.
Шунингдек, у Каримовнинг меҳнат муҳожирларига нисбатан ишлатган сўзларига ишора қилиб ўтган:
«Мигрантлар менинг фидойи фарзандларим. Бир пайтлар уларга нисбатан нотўғри таъриф ишлатилган эди. Лекин мен бу фикрга қўшилмаганман. Ўзингиз ўйланг, улар нима учун хорижга ишга кетишган? Ноиложликдан! Агар биз бу ерда иш билан таъминлаб берганимизда улар хорижга кетармиди? Йўқ! Мана, 90 йилларда мигрантлар йўқ эдику... Агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди. Аксинча, уларга Ўзбекистонда шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз».
Сайловолди ваъдалардан бири бажарилмоқда. Яъни, юқорида келтирилганидек, мигрантларни қўллаш масаласи ҳам айнан ўша ваъдалар орасида бор эди.
Мисол учун февраль охирларида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни қабул қилганди. Қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган. Соҳада қўлланиб келинаётган тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган. Янги қабул қилинган қарор эса бу ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Қарор чиқди, ижроси қандай бўлади? Бу ҳужжат имтиёзлари қоғозларда қолиб кетмайдими? Rost24.uz буни ҳам кузатиб боради.
Маълумот учун: Марказий банк Ўзбекистонга 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми 5,7 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилганди.