Соғлиқни сақлаш вазирлиги носвой тайёрлаш ва сотишни тақиқлашни таклиф этмоқда

27.12.2020 15:35

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон тутунсиз тамаки (носвой) истеъмол қилиш бўйича биринчи ўринда туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омилларини ўрганилганда қуйидагилар аниқланган: Ўзбекистон аҳолисининг 12 фоизи, эркакларнинг 23,2 фоизи, яъни ҳар тўрттадан биттаси, аёлларнинг 0,2 фоизи носвой истеъмол қилади. Тамаки истеъмолчиларининг 90 эса фоизи носвой истеъмол қилади.

Бу Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ўртасида носвой истеъмол қилиш кўрсаткичининг энг юқорисидир: Қирғизистонда – 5,2 фоиз, Қозоғистонда – 1,3 фоиз, Туркманистонда – 1,4 фоиз.

Бундан ташқари, тутунсиз тамаки маҳсулотларининг 13-15 ёшдаги ўсмирлар орасида истеъмол қилинишининг даражаси ҳам Ўзбекистонда қўшни мамлакатларга қараганда энг юқори - 6 фоиз. Бу кўрсаткич: Қирғизистонда – 5,1 фоиз, Тожикистонда - 1,8 фоиз, Қозоғистонда – 0,6 фоиз, Туркманистонда – 0,2 фоиз.

Носвой норасмий ёки қўлбола усулда тайёрланади, унинг таркиби кўпинча қаердандир олинган рецепт бўйича, таркибий қисмларнинг борлигига ва уларнинг қийматига қараб белгиланади. Ўзбекистонда носвой бозорларда, кўчаларда ва таълим муассасалари олдида очиқ сотилади.

Носвойнинг нархи фильтрли сигареталар нархидан тахминан 4-5 баравар паст бўлиб, бу эса кўпчилик учун ҳамёнбоп.

Мутахассисларнинг таъкидлашича таркибида тамаки бўлган ҳар қандай маҳсулот соғлиқ учун хавфли.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда трахеяда ўртача 3,9 марта, оғиз бўшлиғида ўртача 3,8 марта, милкларда 3,1 марта, қизилўнгачда 2,5 марта, ошқозонда ва бурун-ҳалқумда 2 марта кўп хавфли ўсмалардан ўлим кузатилган. Ўлим асосан 30-69 ёшдаги эркаклар ўртасида шу ёшдаги аёлларга қараганда анча кўпроқ учрайди. Бу эса мутахассисларнинг далолат беришича носвой ва бошқа тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистонда тутунсиз тамаки истеъмол қилувчи 1,7 миллион кишининг 860 мингдан ортиғи носвой истеъмол қилиниши туфайли бевақт оламдан ўтади.

Кўпгина давлатларда тутунсиз тамакилар таъқиқланган

Австралия, Сингапур, Баҳрайн, Бутан, Бирлашган Танзания Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларда тутунсиз тамаки маҳсулотларини сотиш мумкин эмас.

Европа Иттифоқининг Швециядан ташқари барча мамлакатларида тутунсиз тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқлаган. Бир қатор МДҲ мамлакатларида (Беларусь, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Туркманистонда) ҳам носвой ишлаб чиқариш ва сотиш таъқиқланган. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида тутунсиз тамаки маҳсулотларини бутунлай тақиқлаш ҳақидаги келишув лойиҳаси кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари Ўзбекистонда носвойни ишлаб чиқариш ва сотишни қонун даражасида тақиқлашни тавсия қилмоқда. Ушбу вазифани ҳал этишга носвойнинг қўшни мамлакатлар (айниқса Қозоғистон, Туркманистон) носвойни сотишни тақиқлагани, охирги 5 йил ичида Ўзбекистоннинг 18-39 ёшдаги аҳолиси орасида носвой истеъмол қилиш икки баравар камайгани ҳам туртки бўлади, чунки носвой чекиш тамаки маҳсулотларининг бошқа турларига қараганда унчалик обрўли ёки русмга кирган эмас.

Носвой сотуви ва ишлаб чиқарилишини тартибга солиш жуда қийин, чунки у қўлбола усулда ёки уй шароитида, санитария нормаларига риоя қилмасдан тайёрланади, назорат идоралари носвойнинг хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш учун зарур ресурсларга (технологик, молиявий ва бошқа) эга эмас.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
41
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.11.2021 20:41
Тақиқланса жуда яхши бўларди чекувчиларни ёнига яқинлагиб бўлмайди ! Бадбўй ҳидидан сегаретани ҳам бирданига йўқотиш керак
13.11.2021 20:06
Ха носга такик куйиб сигаретни сотилишини оширишмокчи монополистлар.
13.11.2021 20:05
Nos chakkalarni.jarima tulash kerek
13.11.2021 19:41
Урганиб колган одамлага кийин булади, лекин ёш авлодга яхши. Носни курмаса демак муаммо юк. Пс: Давлат лавозимидакилар четдан ноконуний юл билан об келтириб, мактаниб чекишса керак😂😂
13.11.2021 19:03
Litsenziyali sertifikatli nos ishlab chiqariladimi shunda
07.01.2021 22:19
Носвойдан кура порахурлик карупцияни юкотинглар . Носвой кейин бир гап булар .
06.01.2021 18:58
Nos tarkibida hechqandey narrkotik yoq!!!!
30.12.2020 00:26
Nosvoy tovuqni go‘ngidan tayorlanadi. O‘sha uchun kasal qiladi.
29.12.2020 20:42
Носвойни йук килиш керак келажакда болаларимиз шу Носвойни чекмасин
29.12.2020 20:42
Носвойни йук килиш керак келажакда болаларимиз шу Носвойни чекмасин
29.12.2020 18:26
Meni fikrim shundan iboratki,nos ishlab chiqarishni taqiqlash toʻgʻri qaror deb hisoblayman.
29.12.2020 10:01
Zaharniyam sanitariya normalariga rioya qilib ishlabchiqarsaya!!!!!! Sigareta, aroqla vashshe tozaykande bòmasam?
28.12.2020 23:16
ёлгон менинг кекса энам (момо)95 ёшида оламдан уткан поччам 75 ёшда 15 ёшида чекиб бошлаган.бунга мисоллар куп. агар носни сигаретни узок муддат чекиб юрган одам ташлай олмайди
28.12.2020 22:35
Nos chekkan odamlarni juda yomon ko'raman. ulardan nafratlanaman, meni yaqinlarm ham chekib kelmoqda Nos degan baloni ! meni munosabatim esa yaxshi emas shu sababli !
28.12.2020 19:24
Носивой нархида тамаки махсулотлари сотилса , носивойга запрет куйилсаю оддий халк, тамаки махсулотини носивой нархида ололса , шунда носивойдан к,утилиш мумкин диб у'йлиман, агар иложиси бумаса ак,ллили к,имейла арок, ичгандан кура нос тузийро.
28.12.2020 18:40
Ухам зарарли йошлар куп берилиб кетяфти йук килиниши тарафдориман
28.12.2020 15:03
Nima indi bu tamakiga ham davlatarafdan nalog va soling bitta shu kolibturuvdi xaxaxaxaxa👋👋👋👋👋👋
28.12.2020 14:37
Инсон жисмига зарари булса яьни (инсон организимига ) ислом шариатида камида макрух еки харом хисобланади. Ишлаб чикаришни ва истемолини такиклаш керак.
28.12.2020 13:03
Носвойни тухтаман деганлар эшитиб куйларинг хамманг энангнинг ооооооооооооооооооооооооооооооооооооомоооооооооиооооооооооноооооооооиоооооо ебсанлар
28.12.2020 11:41
Бўлмаган гап,
28.12.2020 11:06
Rostdanham yo'qotish kere bu nos
28.12.2020 10:55
Носгаям акциз солиги чикаришмасинда ишкилиб
28.12.2020 10:55
Juda yaxshi boʻlar edi
28.12.2020 10:45
Ишлаб чикаришни технологиялаштириш керак,
28.12.2020 06:43
Носвой
28.12.2020 02:10
Носвойга осилганча миллиардлаб долларни бюджетдан угирлаётганларга кара.
27.12.2020 21:10
Juda toʻgʻri qaror. Men qoʻllab quvvatlayman,. sigaretni ham yotish kerak.
27.12.2020 21:10
Hammasi rost men ham qoshilaman taqiqlanishni