Украинада уруш ўчоғида қолган ўзбекистонликлар хавотирда.
Маълумотга кўра, ҳозирда Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Аммо улар ҳалигача эвакуация қилингани йўқ.
Rost24.uz сайти айни пайтда Украинада бўлиб турган фуқаролар билан онлайн видеомулоқот қилди. Улар мамлакатда вазият жиддийлашгани, Украина шаҳарларини одамлар аллақачон тарк этаётгани, ўзбеклар эса нима қилишни билмай яшаш манзилларидан чиқмай туришдан бошқа чора тополмаётганини айтишмоқда.
Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамюртларимизга буюм ва ҳужжатларини тайёрлаб туришларини айтган. Элчихонанинг махсус вакили Хабаровскка йўл олган. Расмий манбалар Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги Элчихонаси томонидан эвакуация режаси ишлаб чиқилаётгани ва шу мақсадда, биринчи навбатда, қўшни давлатлар орқали жўнаб кетиш йўналишлари ва кейинги бориш манзиллари ўрганилаётганини хабар бермоқда. Аммо талабалар ва меҳнат муҳожирлари тезроқ Ватанга қайтишни истайди.
Маълумот ўрнида, Украинадаги талабаларнинг айтишича, Қозоғистон, Миср каби бир қанча мамлакатлар ўз фуқороларини эвакуация қилишни бошлаган.