“Андижон амири” ёхуд ҳокими мутлақ Шуҳрат “арқадағ” ҳақида

10.02.2022 09:45

Икки ҳукумат даврида ҳам ҳокимлик курсисини сақлаб қолаётган, Ўзбекистоннинг қонун – қоидалари камдан кам етиб борадиган Андижон вилояти ҳокимининг интернетдаги трендлари ҳақида қисқача. 

Интернет фойдаланувчилари томонидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Қонунни четлаб ўтишлари ҳақида кўп муҳокама қилишади. Бугун бунга доир бир нечта мисоллар келтирамиз. Шунингдек, уни ижтимоий тармоқларда “Андижон амири”, Шуҳрат “арқадағ” деб ҳам аташади.

8 февраль куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасада таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида тик туриб кечирим сўрашга мажбур қилингани ҳақида хабарлар ва ўқитувчиларнинг мактаб фаоллар зали саҳнасида бош эгиб тургани акс этган сурат тарқалди. Даставвал бунга вилоят ҳокими мажбур қилгани айтилганди.

Кейинчалик Абдураҳмонов устозларни бундай ҳолга туширилишига йўл қўйилмаслигини айтиб, узрли муносабат билдириб чиқди. Ўқитувчилар билан боғлиқ бундай ҳолатлар биринчиси эмас ва охиргиси ҳам бўлмаса керак.

Бундан бир неча кун олдин эса ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти туманларининг таълим муассасаларида уюшмаган ёшлар учун ўтказилган “Гулхан атрофида“ тадбирларига ўқитувчилар мажбуран жалб этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Суратда ўқитувчиларни кўришингиз мумкин.

Шуҳрат Абдураҳмонов битта курсида жуда узоқ ўтириб қолмадими?

Ш.Абдураҳмоновнинг ҳокимиятдаги фаолияти 2001 йилга бориб тақалади. Аввалига Пахтаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Абдураҳмонов кейинчалик Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига ўтади. 2011 йилдан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2013 йилдан шу кунга қадар Андижон вилояти ҳокимидир.

Икки ҳукумат даврида ҳам битта курсидан тушмай келаётган Абдураҳмоновнинг фаолияти давомида Ўзбекистонда қабул қилинаётган қарор ва қонунлар Андижонга етиб  бормаётгандек туюлади.

Жумладан, маълумотларга кўра жорий йилнинг 15 январь куни вилоят перинатал марказида бўлган вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қурилаётган янги марказнинг олдини очиш учун дарахтларни кесиш бўйича топшириқ берган. 

 Шу куннинг ўзида тунда марказ ҳовлисидаги 12 туп нинабаргли дарахтлар кесиб ташланади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу ҳақидаги хабарларга жавобан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳеч қандай дарахт кесилмагани, жойида тургани ҳақида расмий муносабат билдирган. Кейинчалик хабар таҳрирланган ва юқоридаги жумла олиб ташланган. Экология қўмитаси дарахтларни кесишга рухсатнома бермагани ва қонун бузилиши аниқланганини маълум қилган. 

Вилоят ҳокимлиги эса  “дарахтлар қирғини“га Абдураҳмонов буйруқ берганини рад этади.

Ҳокими мутлақга аталган шеърлар

Қадимдан шоир ва ёзувчилар юртбошилар –у мулозимлардан “нимадир“ли бўлиш ниятида уларнинг шаънига ғазал – у шеърлар ёзишган, илтифот кўрсатишган. Улар  “сарой шоирлари” деб аталади. Лекин оддий фуқаролар, миллат ёшлари вилоят ҳокимини жимжимадор сўзлар билан “сийлаш”и, уни мадҳ этиб улуғлаши демократик эмас, авторитар давлат раҳбарларига хос белги  эмасми? Буни тушиниш учун узоққа бориш шарт эмас.

Жорий йилнинг бошида янги йил байрами муносабати билан вилоятдаги шифохоналардан бирига ташриф буюрган Абдураҳмоновни ҳамширалар унга аталган шеър билан кутиб олган.

Бундан бир неча йил олдин эса пахта даласига чиққан андижонлик шоир Шарофиддин Болтабоев ҳоким билан учрашувда уни мадҳ этганди.

Шаҳди ўткир қиличдан,

Шуҳрат Қўшақбоевичдан,

“Равон“ олгим келябди,

Пахта тергим келябди!

Ушбу шеърдан кейин шоирга “Равон“ калити берилади.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалишига кўра, вилоят ҳокими улуғланган шеърлар мактаб ўқувчиларига ёдлатилмоқда. Унда шундай сартлар бор:

Билинг, сиз Андижонсиз!

Андижон эса – Сизсиз!

Фахр билан айтамиз

Сиз бизмиз, биз эса сиз!

Вилоят ҳокими ҳам мулозамат кўрсатишни канда қилмайди. Айрим интернет фаолларининг ҳисоб – китобларига кўра, Абдураҳмонов тадбирларниниг бирида президентга нисбатан муҳтарам сўзини 81 марта бошқасида 108 марта ишлатган.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қонунлардан хоҳлаганича фойдаланишига кўникиб ҳам бўлдик. Ўтган йили Rost24.uz сайтида вилоят ҳокимининг қариндоши эканлиги айтилган “ALSAEADA” ўқув маркази раҳбари Гавҳарой Ҳасанова “Йил аёли“ танловида 1 ўринга муносиб кўрилгани ҳақида мақола эълон қилинганди. Бу Абдураҳмоновнинг биринчи қўллови эмас. 2020 йилда Андижон вилоят ҳокимлиги шу аёлга тегишли бўлган   “ALSAEADA" МЧЖдан бир донаси 760 минг сўмдан "Андижон меҳр маскани" номли китоб сотиб олган. Ҳокимият “ALSAEADA" МЧЖга 290 та китоб учун 220 миллион 400 минг сўм ўтказиб берган.

Бир неча йил олдинги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғлиқ пул ювиш воқеаларини ҳам алоҳида тадқиқ этгулик. Қолаверса, Андижонлик кам таъминланган аёлларга президент олдида калитлари топширилган, кейин эса бу уйларни ололмаган аёллар воқеаси ҳам “Андижон спектакли” номи остида ижтимоий тармоқларни бош мавзусига айланганди. Ҳоким қизининг шоҳона туғилган куни видеоси эса кўпчиликни “хаваси”ни келтирган. Бу мисоллар шунчаки катта трагедиянинг рекламаси, хамир учидан патир, холос. 

Қарийб ўн йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг илдизлари етарлича илдиз отиб, йўғонлашиб бўлган. Бундай узоқ муддатли фаолиятда коррупция, непотизм етарлича шакллана олади ва биз буни кўрмоқдамиз. Очиқлик, инсон қадри, холислик ҳақидаги жимжимадор, ялтироқ сўзларга қорин тўймайди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
91
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.04.2022 13:28
Янги узб даги энг ялтокланадиган хоким
13.02.2022 07:05
Кушакбоев жудаям зор бошкаряпти куз тегмасин сизни йомонлаганлар куромидиганлар
12.02.2022 21:40
Ассалому алайкум Шухратбек Абдурахманов ойда бир фукороларни кабулида уз муаммоларим билан кирдим деярли хамма шу кабулга кирган жумладан менинг хам муаммоларим хал булди беайиб яратганни узидур иш бор жойда камчилик булади кечасиям кучада сахархам кучада худойим куч кувват берсин кабулда булган инсонлар хаммаси рахмат айтиб кетишди муаммоларинггизни айтаетган вактизда синчиклаб эшитади ва тугри хулоса чикариб жавоб беради ишиз битсаям битмасаям хурсад булиб кайтасиз килятган важиз тугри натугрилигини тушинасиз
12.02.2022 19:00
Наманганда ҳам ҳар жума кечқурун ўқитувчи ва ўқувчиоарни мажбурлаб гулхан тадбири бўляпти экан. Кеча расм ва видеоларини бир кишида кўрдим. Менимча бу ихтиёрий мажбурий ишлар вазирлик ташаббуси шекилли. Шу ишлар энди ўқитувчи қадрини оширадими!?
12.02.2022 04:40
Буни бир гапи бор.
12.02.2022 02:44
😂😂😂😂😂😂
11.02.2022 17:48
Поймонаси тулиб тошибди, Президентмиз бундайларни ишдан олишни бошлади, ишдан бушатилиб, жавобгарликга тортилса хам керак.
11.02.2022 16:43
Abdurahmonovni maktabda nechchiga o‘qigani doim qiziqtradi meni.
11.02.2022 14:24
Инсофни ўзига берсин. Агар қолган булса...
11.02.2022 05:24
Шухратбек Абдурахмонов хеч качон тиним билмай мехнати килади, хар бир фукоросини узи юзма-юз утириб Кабул килади, муаммосин хал килади, шунинг учун хам биз Андижонда яшовчи фукоролар уни яхши курамиз, шъерлар ёзамиз юртимизнинг муносиб фарзанди сифатида ардоклаймиз! Камчиликлар кимда йук экан ёзган муъалифнинг узи мукаммал инсонмикан? Ш.А.Кушакбоевичнинг хам ишда камчиликлар мавжуддир аммо унинг ютуклари бу камчиликларни 2 баробардан босиб кетади. Мана шунинг учун хам у 2 хукмат даврида хам ишлаб келаяпти!
11.02.2022 03:03
Доимо биринчи булиш ва ташаббускор булиш яхши, лекин нафасни ростлаб олиш учун биринчиликни вохадаги вилоятларга бериб уларнинг ривожланишида манфаат курсак маькул булармикан. Бугун Бозор дан картошка олдим 1 кг. 5000 сумдан. Картошка каерники деб сураса "Покистонники, наригиси Афгонистонники" деди сотувчи. ХАЙРОН булдим, сотувчи хазлашдими деб уйланиб колдим. Уйланиб колдим "качонгача четэллик ларни куллаб кувватлаймиз. Ун - Козогистоники, семочка ёги - Россияники, электр ускуналар-хитойники, мандарин, банан - африканики, кофе, пепси кола, фанта - Бразилияники, кук чой, кора чой - индонезияники, атир-упа - Францияники, костюм шимлар - Туркияники, ГУШТ - Австралияники, ва хоказо........ Савол ; Бунакада качон бойиймиз? Нарх навони усиши шу каби холатларга боглик эмасми? Бу товарлар узок масофалардан келгани учун киммати ошиб Долларни кутарилишига ва СУМНИ кадрсизланишига сабаб булмаяптими?
10.02.2022 18:51
Орка Доғ!