"ЙИЛ ТАНЛОВИ" ҳисоботи: Ўзбекистон журналист ва блогерлари давлатнинг фаолиятини қандай баҳолади?

22.01.2022 11:14

Ўзбекистоннинг энг фаол журналистлари ва блогерлари эътирофи асосида таъсис этилган анъанавий “Йил танлови” тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон ОАВсида фаолият юритаётган таниқли журналист ва блогерлар, жамоатчилик фаоллари сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимиздаги барча тузулмалардаги тезкор ўзгаришлар давлатнинг янги тараққиёт стратегиясини кўрсатиш билан бирга жамиятда фуқароларнинг ижтимоий фаоллигига замин яратганини таъкидлашди.

Биринчи бор давлатдан мустақил бўлган оммавий ахборот воситаси ташаббуси билан ўтказилган танловда давлат тузулмаларига баҳо берилиши жамиятда демократлашув жадаллашаётгани, очиқлик сиёсати табора бўй кўрсатаёганидан дарак экани алоҳида қайд этилди.   

Ўтган – 2021 йил фуқаролар давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолиятидан қай даражада қониқди, жамоатчилик назарида қайси тизим фаолияти самарадор бўлди, очиқлик ва ошкоралик сиёсатидан давлат органларининг қай бири унумли фойдалана олди?.. Ана шу жиҳатларни ўрганиш, жамоатчилик фикрини билиш мақсадида социологик сўров асосида “Йил танлови”ни ўтказди.   

Танловнинг I босқичида ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти”, “Энг намунали туман”, “Йилнинг медиа лидери”, “Энг фаол депутатлар”, “Энг фаол сиёсий партия етакчиси", “Ўзбекистонда ЙИЛ ОДАМИ”, каби номинациялар учун даъвогарлар сараланди. Ижтимоий тармоқлардаги сўровнома якунларига кўра кейинги босқичга ўтган тизимлар аниқланди.

II босқичда эса, ғолиблар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровномага асосан аниқланди.

Ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган Сўровномани 1 миллионга яқин интернет фойдаланувчилари кузатишди. Шундан 500 мингга яқини  овоз беришда иштирок этди. Танлов шартига кўра фақат сўровнома билан чекланилгани йўқ. Ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз олган иштирокчилар кейинги босқичда журналист ва блогерлар томонидан баҳоланди. 200 нафар энг фаол журналист ва блоггерларга сўровнома жўнатилган. Шундан 156 нафари сўровномага овоз берди. Барча жараёнлар Google Doc тизимида аниқ хисоб китоблар асосида амалга оширилди. 

Бундан ташқари, сўровномага киритилмаган тизимлар ҳам журналист ва блогерлар томонидан алоҳида сараланиб, танловнинг қўшимча номинацияларига тавсия этилди.

“Йилнинг энг фаол ва ишбилармон Бош муҳаррири”, “Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат!”, “Ўзбекистон ОАВси билан энг яхши ҳамкорликни йўлга қўйган хорижий ташкилот”, “ЙИЛ АЁЛИ” каби номинацияларда ғолиблар тақдирланди.

Мукофотларганларнинг тўлиқ рўйхати ҳам эълон қилинади. Кузатиб боринг…

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
24.01.2022 02:57
Nima uchun faqat Eldor Sh haqida gap boradi Qishloq ayoli Yani yil ayoli L Marqayeva haqida uning nutqi yoqmi