"Инсоният учун энг оғир йил" деб эълон қилинган 2020 йил суратларда

22.12.2020 11:43

Time журнали 2020 – йилни инсоният учун энг оғир йил деб эълон қилганди. 2020 йилдаги воқеа-ҳодисалар қуйидаги суратларда акс этган.

6 январь: Эроннинг Теҳрон шаҳрида одамлар эронлик генерал Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросимида қатнашиш учун йиғилишди.
18 февраль: Профессионал скрипка ижрочиси Дагмар Тёрнер Лондонда жарроҳлар миясидаги ўсмани олиб ташлаш жараёнида ўз асбобини чалмоқда. Жарроҳлар Тёрнердан процедура давомида унинг мусиқий қобилиятлари бузилмаслиги учун скрипка чалишни илтимос қилишди.
3 апрель: Таиланднинг Самут Пракан вилоятидаги касалхонада ҳамшира янги туғилган чақалоққа юз ниқобини тақмоқда.
24 май: Оливия Грант Нью-Йоркнинг Хантаг шаҳрида кийим-кечакка осилган пластик мато орқали бувиси Мери Грейс Силео билан қучоқлашади. Пандемия бошланганидан бери иккаласи биринчи марта кўришди.
5 август: Ушбу фотосурат Ливаннинг Байрут шаҳрида содир бўлган қонли портлашнинг оқибатларини акс эттиради.
4 сентябрь: Коронавирусдан қутулган Франсиско Эспана. Шифокорлар беморларни тиклаш жараёни доирасида денгиз бўйига олиб борган.
16-октябрь: Таиланднинг Бангкок шаҳрида ҳукуматга қарши намойишлар. Исёнчилар полицияга қарши курашмоқда.
3 ноябрь: Айда Гезгин, Туркиянинг Измир шаҳри. Эгей денгизида содир бўлган даҳшатли зилзиладан тахминан 91 соат ўтгач қутқарилди.
@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар