Умуман электр етиб бормаган қишлоққа мажбурий обуна етиб борди

27.12.2021 16:23

Ҳеч қачон электр кўрмаган, газета етиб бормаган олис қишлоқ ўқитувчилари 12 та нашрга мажбурий обуна қилдирилмоқда.

Таҳририятимизга “Вочах" тоғ қишлоғи ўқитувчилари 12 та нашрга мажбурий обунага жалб қилинганларини айтишди.

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Вочах” тоғ қишлоғидаги 46-мактаб ўқитувчилари 12 турдаги нашрларга мажбурий обуна бўлишлари талаб этилмоқда. Бу қишлоққа шу вақтгача электр токи етиб бормаган. Шунга қарамасдан 46-мактабнинг 24 нафар ўқитувчилардан 320 минг сўм эвазига 12 та нашрга обуна бўлишлари талаб этилган. Ушбу мактаб ўқитувчисининг айтишича, обуна бўлганларига яраша газеталар “Вочах" тоғ қишлоғига етиб келмайди. “Бир йил ичида 1, 2 та газета етиб келади”, дейди мактаб ўқитувчиси. Газеталар етиб бормаган бу қишлоқда газ ва электр йўқ, аммо мажбурий обуна бор.

Қишлоқнинг цивилизациядан узилиб қолганига қайғурмаган мутасаддилар ундан тўловлар ундиришдан тортинаётганлари йўқ. Шам нурида дарс қилаётган қишлоқ ўқувчиларига шу вақтгача обуна бўлган нашрлари етиб келмаган. Аммо, ҳар йили уларнинг маошидан обуна учун пул ундирилиб келинади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.01.2022 15:50
Мажбурий обуна бор гап! Металлолом хам бор гап! Хеч нарса ўзгаргани йуқ хали... ўзгармаса хам керак.
29.12.2021 17:45
Узи мажбурий обуна тугатилди дейишга хали эрта экан. Босма нашрлар фаолияти катъий назоратга олиниши керак. Канча ташкилотлар хам ишчиларига обуна килдириб, балким уша газета етиб бормай хам юргандир? Обуна килинганлардан сураб чикиш керак, хакикатда газета олишаяптими ёки йук? Канча камчиликларни ёритаётган интернет нашрлар мана шу босма нашрлар йул куяётганлар хатоларни хам олиб чикишсинда.
28.12.2021 03:52
Мажбурий обуна етиб бормаган, аслида у юртимиздан хали кетмаган
28.12.2021 02:42
Хасан Охуннинг "ВАПШЕ МАЛАДЕС" деган қўшиғи
28.12.2021 00:44
Sharmanda. Uyatsiz rahbarlarni ishi.
27.12.2021 22:30
Изох???!!! Уша гап яна...