ЁЛҒОН РЕКЛАМАЛАР: Booknomy ва инглиз тилини яхши билмайдиган муаллифлар

21.12.2021 09:15

Хорижий тилларни интенсив ўрганиш курсларининг рекламалари ҳар қадамда учрамоқда.

Инглиз, рус ва бошқа тилларни 2 ойда, 44 кунда, 3 ойда, 6 ойда “ҳеч қандай грамматика ва сўз ёдлашларсиз” “миянгизга жойлаб қўйишни” ваъда бераётган китоб сотувчилар аслида фирибгарлар гуруҳи эмасми? 

Бу китоблардан фойдаланиб чиндан ҳам хорижий тилни 100 фоиз ўрганиб олганлар борми?

Аввало берилаётган ваъдаларга эътибор қаратсак, ҳеч қандай грамматика ўрганмасдан, мутлақо сўз ёдламасдан, яна 100 фоиз мукаммал тил ўрганиш мумкинми? 

Тил ўрганишдан заррача хабари бор одам биладики, бу асло мумкин бўлмаган бир ҳол. Шундан ҳам билиш мумкинки, бу ерда нимадир бор.

Ушбу китоблар, хусусан хусусий телеканаллардан рекламаси тинмай айланаётган “букноме”, “тедбук”, “смартбук” каби тўпламлар, улардаги охири кўринмайдиган хатоликлар ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб фикрлар айтилди, эътирозлар билдирилди.

Яқинда блогер Отабек Юлдашев facebookʻда “Тирикчилик айби йўқкуя, лекин таълимга саводсиз бизнесменларни аралаштирманглар, илтимос. "Букноми, букноми", деб реклама қилиб ётишибди. Корейс тилини 6 ойда (!) бошингизга қуйиб қўйишни билдираётган букномини озгина кўриб чиқдим. (Дарвоқе, мен корейс тилини 20 йилдан бери ўқиб-ўрганаман, лекин зўр биламан, дейишга тортинаман)

Хуллас, жаноб ёки хоним букномичилар, сизга эътирозим кўп: мана бу ўринда "Су ёнг" сўзи исмни англатмайди. Тўғри, Су Ёнг деган исм бор корейсларда. Лекин бу ўринда исм маъносида келмаган. Агар сал фикрласангиз корейс тилида "су ёнг" сўзи "(сувда) сузмоқ" маъносини англатишини билардингиз. "Су Ённи машқ қилдирмаган эди" эмас "Сузиш машқини бажармади" бўлади. Бу бошланиши, холос. Шу хатоликни кўрдиму тақа-тақ тўхтатдим. Илтимос, тилни яхши билмасангиз, бундай нарсаларни чиқариб ўтирманг”, дея пост қолдирди. Бу биттагина хатолик холос, аммо китоб ичида бундай хатоларнинг чеки йўқ.

Хато топиш учун китобни очиш ҳам шартмас, унинг юзига қарасангиз кифоя. Китоб юзида шу кунга қадар 50 минг нафардан ортиқ ўрганувчи ушбу лойиҳа асосида тил ўрганиб, натижага эришгани ёзиб қўйилган. Аммо китоб 2020 йилда ҳаммаси бўлиб 2 минг нусхада чоп этилган. Натижага эришган 50 минг киши ҳақидаги фактнинг асоси қаерда?

Китобга кўра, лойиҳа асосчиси ва қўлланма муаллифи Одилбек Икромов. Ижтимоий тармоқлардаги унинг ўзи қўйган маълумотларга асослансак, бизнесмен, инвестор. Маълумот учун: инглиз тилини грамматик қоидаларга кўра, тилшунос даражасида мукаммал билмаслигини доим тан олади. Инглиз тилини яхши билмайдиган муаллиф чоп эттирган китоб билан инглиз тилини қандай қилиб 100 фоиз ўрганиш мумкин?

Аммо хусусий телканаллардаги рекламалар ҳамон тугамайди, китоблар ҳали у, ҳали бу баҳоналар билан 50 фоиз чегирма асосида дея сотилади, бу чегирмалар йил бўйи тугамайди. Китоб нархи ўша чегирмалар билан ҳам 550-600 минг сўм, маълумот учун бу пулга энг машҳур хорижий муаллифларнинг тил ўрганишга асосланган китобларидан бир нечта сотиб олиш мумкин. Рекламалар туфайли китоб сотиб олаётган халқнинг беҳуда кетаётган маблағлари учун ким жавоб беради?

Ўзбекистон Республикаси Реклама тўғрисидаги Қонунининг мақсад ва вазифаларига маҳсулотнинг характери, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари, уни реализация қилиш шартларига кўра истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ маълумотлар реклама воситасида тарқатилишининг олдини олиш эканлиги белгилаб қўйилган, аммо бу мақсад ва вазифа бажарилмай келмоқда. Рекламалар назорати фақатгина ахлоқсиз кадрларни, спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларини чеклаш билан тугайдими?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
30
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.11.2022 03:04
izoh
05.04.2022 03:52
Booknomy Ertak kitoblari Chet tillarini tushingizda o’rganing. @sultondev
14.01.2022 20:54
Туппа тугри.бир тийинга киммат.бу китоблар.миянгни чалгитади.олиб ташанглар рекламасини.
04.01.2022 03:49
Тугри гаплар ёзилибди. ТВ оркали бунака сифатсиз нарсаларни курсатишни таъкиклаш керак холос. Лекин, нафсиламбирини айтганда, сифатли рекламасиз телеканал хам газета хам яшай олмайди. Уларни даромад манбаи шу аслида.. Лекин букноме ёки тедбук кабиларни дархол тухтатиш керак. Чунки ахоли ТВда курсатяпти, демак ишончли деб билмасдан сотиб олиб куйяпти.... Ундан кура уша пулга репетиторга борса ростданам тил урганиши мумкинлигини хамма хам билавермайди-да.
23.12.2021 13:15
Qornimga emas, qadrimga yig`layman (ingliz tili o`qituvchisi)
22.12.2021 00:54
Умуман олганда телеаедениядаги барча рекламаларни олиб ташлаш керак Агарда буни имкони бўлмаса битта канални реклама учун ажратилса ким хохласа реклама кўрсин бошқа каналларни асабни бузмай кўрса бўдади
22.12.2021 00:08
Хар кимга Аллох инсоф берсин.
21.12.2021 18:29
Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий телеканаллари рекламага устуворлик хукукини бериши телекурсатувларни сифатини жиддий пасайтиради. Ўзи шундок ҳам махавллада дув-дув гап, зарб каби кўрсатувларга муаллифлар яхши тайёрланмайди, масалани яхши ўрганмай намойиш этади. Эр-хотинлик муносабатларига минг аклли бўлинг, оммавий мухокама килманг. Мулкий муносабатларда эса бокимандаликни химоя қилиш, одамларни тайёрхўрликка ўргатиш уят. Чунки бир одам меҳнаткаш, ижодкор, иккинчиси дангаса паразит, уни телевизорга олиб чиқиб, исломни байрок қилиб бир-икки психологлар адолатни эталоними? Конун ва адолатни ҳимояси бўлиши керак. Юртимизда ёшлар, либерал феминизм "зарба"лардаги идеализация миллатни хароб қилиш йўлидир. Эркинлик ва демократияни эса суистеъмол қилишга хеч кимни хаққи йук. Омон булинглар