Ўтган 5 йил ичида жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 14 мингдан ошди
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон прокуратураси: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди Унда адлия вазири Русланбек Давлетов амалдорлар томонидан содир этилган сўнги йиллардаги жиноятлар статистикасига тўхталди.
«Сўнги уч йилда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш мақсадида жами 540 мингдан ортиқ прокурор ҳужжатлари қўлланилган.
Охирги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикасида коррупцион қилмишни содир этиб, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 14 мингдан ошган.
Шулардан 160 нафардан ортиғи республика миқёсидаги, 1 минг 270 нафардан ортиғи вилоят миқёсидаги ҳамда 13 минг нафардан ортиғи туман миқёсидаги мансабдор шахслар эканлиги прокуратура органларининг коррупцияга тоқатсизлик борасидаги фаолият кўлами қай даражада эканини кўрсатади.
2021 йилнинг ўтган 6 ойида 140 мингдан ортиқ фуқаронинг мурожаати ҳал этилиб, 23 мингга яқин шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди».