Ортиқхўжаев дарахтлар ҳақида: Тўқ давлатларда, бой давлатларда шунга ўхшаган нарсаларни қадрлашади

16.12.2021 13:51

Ғофур Ғулом номидаги паркда ободонлаштириш қай аҳволда нима бўлаяпти у ерда?

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева шу саволни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга берди.

Ҳоким бу саволга жавоб берар экан ўзининг ҳам хориж тажрибасидан хабари борлиги ва кўкаламзорлаштиришга ўзига тўқ давлатлар эътибор қаратишини қайд этиб ўтди.

"Аввало ҳар бир дарахт учун қайғураётган одамларимиз бор. Шунисига ҳам шукр! Бу ҳам давлатнинг ривожланаётганини билдиради. Илгари дарахт кесилса, ҳеч ким аҳамият бермасди. Мен фуқароларимизга миннатдорлик билдираман. Ҳокимлик ҳам буни эътиборсиз қолдирмайди.

Ғафур Ғулом парки икки йил олдин инвесторга берилган. Бизга кўрсатган, Президентга кўрсатилган лойиҳасида ҳеч бир дарахтни кесмаслик, пляж зоналарини қолдириш, реконструкция қилиш ва қўшимча янги аттракционлар қуриш белгиланган эди. Лекин инвестор, мана, бир йилдан ошди, ўзига қўйилган вазифаларни бажармади. Мен буни қайта кўриб чиқишни таклиф қиламан. Буни қайта кўриб чиқамиз", – деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар