ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИДАН 922 МИЛЛИОН СЎМ НОҚОНУНИЙ ТАРЗДА УШЛАБ ҚОЛИНГАН

12.12.2021 07:12

Фарғона вилояти Адлия бошқармаси хабар беришича, 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятидаги мактаб ва  мактабгача таълим муассасалари ходимларининг ойлик иш ҳақларидан турли мақсадлар учун жами 921 миллион 619 минг сўм маблағ ноқонуний ушлаб қолинганлиги аниқланган.

Қонунчиликка кўра, ходимлар соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш лозим бўлиб, бунда ушбу ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган бўлсада, 2021 йилнинг февраль ва июнь ойларида Бувайда тумани мактабгача таълим муассасаларида ишловчи 96 нафар ходимдан тиббий кўрик учун ойлик иш ҳақларидан 52 000 сўмдан жами 5 млн 900 минг сўм маблағ ноқонуний ушлаб қолинган.

Ўрганишлар натижасида қонун бузилишига йўл қўйган 167 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар, партияга аъзолик, суғурта, обуна каби тўловлар назарда тутилмаган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан мансабдор шахс томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш 1 350 000 сўмдан 2 700 000 сўмгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.12.2021 14:15
Jizzaxda bo'lsa o'qituvchilarni obunalashtirish mavsumi nihoyasiga yetmoqda: xirmon mavsun boshidan buyon 90% bo'lib qoldi