Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини юқори савияда нишонлаш учун бюджетдан салкам 2 миллиард сўм маблағ ажратди.
Жиззах шаҳрига шунча пул ажратилмоқда, натижа борми..?
Бу маблағ билан бир қишлоқ обод бўлиб кетиши мумкин эди, балки...
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах вилоятида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини юқори савияда нишонлаш учун бюджетдан 1 894 814.0 (бир миллиард саккиз юз тўқсон тўрт миллион саккиз юзи ўн тўрт) сўм маблағ ажратибди. Бу бўйича ҳокимнинг махсус қарори ҳам чиқарилган.
Бу маблағ "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни"ни кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун ажратилдими? Энг қизиғи бир кунда ўтади-кетади бу кун...
Бундан камроқ бўлган пул билан ҳам бир кунни ўтказиб, қолган бюджетни қишлоқларимиз ободончилигига йўналтириш, аслида, тўғри ечим бўлмайдими..?
Бундан олдин, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркамлаштириш мақсадида дарахт ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида эълон қилган танловда My Flower МЧЖ ютган. Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Маълум бўлишича, My Flower МЧЖнинг 50,8 фоиз улуши Салиева Наргиза Эргашевнага тегишли бўлган.
Бюджет пули сарфи ҳокимларнинг қўлида экан деб хоҳлаган пулини хоҳлаган жойига ишлатмаяптими ҳокимлар?..
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда бюджет тақсимотларига оид мунтазам материаллар бериб борамиз: “Акмал БУРХОНОВ: Ўзбекистон бюджетидан ўмарилган миллиардлар қайтарилмоқда”"Давлатнинг бир сўмисиз ҳам ўтказиладиган фестивалга нега бюджетдан 6 миллиард олинмоқда?"
"Қашқадарёнинг янги ҳокими 2 ой олдин очилган музей учун яна 500 миллион сўм ажратди"