Қашқадарёнинг янги ҳокими 2 ой олдин очилган музей учун яна 500 миллион сўм ажратди

10.12.2021 15:59

Қашқадарё вилоят ахборот хизматининг маълум қилишича ажратилган маблағлар Канализация, "вентиляция" ва ичимлик сув таъминотини яхшилашга йўналтирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 октябрида ушбу музейга ташриф буюрган ва айнан шу жойда журналистларнинг саволларига жавоб берган эди.

Қашқадарё вилояти матбуот хизматининг маълумотларига кўра Амир Темур даврида қурилган масжид музейга айлантирилган ва Президент бошчилигида очилган.

"Ёмғирдан кейин музейдаги камчиликлар кўзга ташланди, канализация тизими, ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун бюжетдан яна маблағ ажратилди.

Шунингдек, қурилишдан қолган қарзлар ҳам бўлиши мумкин", – деди вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёдаги музей Одина масжидида жойлаштирилган

Одина масжиди 1386 йилда Соҳибқирон Амир Темур томонидан бунёд этилган. 1868 йили Чор Россияси босқини даврида масжиднинг айвон қисми тўпга тутилиб, вайрон қилинган. Мустабид тузум даврида дастлаб омборхонага, 1938 йилдан қамоқхонага айлантирилган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар