Бир умрга футболдан четлатилган Самвел Бабаян ҳали ҳамон бу оламини тарк этгани йўқ

04.12.2021 14:35

Масъуллар томонидан Самвел Бабаяннинг футбол тизимидан бир умрга ҳайдалгани ҳақида хабарлар расмий эълон қилинганди, бироқ орадан унча кўп вақт ўтмасдан яна бу тизимга қайтган Самвел Вячеславовични ўзбек футбол мухлислари истеҳзоли тарзда кутиб олди.

Орадан бир умр вақт ўтиб кетдими, дея тармоқларда ҳазиломуз латифалар пайдо бўлганди. 

Бу ўртада ҳақли саволлар пайдо бўлди:

Миллатнинг бош жамоасини пароканда қилиб кетган Самвел Бабаян ҳали-ҳануз футбол оламида юрганига сабаб нима?

Фақат салбий натижалар билан ёдда қолган инсон нега бунчалик кўкларга кўтарилмоқда?

Ўзи хоҳлаган футболчиларни майдонга тушириб, мухлислар ғазабига учраган, охирги матбуот анжуманида ҳатто мағлубиятга изоҳ ҳам бера олмай қочиб қолган, бутун умр футболдан четлатилган ва кейинчалик қатъиятсиз футбол раҳбарлари томонидан БУТУН УМРЛИК дисквалификацияси 2 ҳафтада бекор қилинган Самвел Бабаян Вячеславович аслида ким? 

Самвел Вячеславович Бабаян 1971 йил 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Мавжуд маълумотларга кўра, у Тошкент давлат жисмоний тарбия институтини “тренер” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Илк маротаба Бабаян Ўзбекистон ССР чемпионатида турли жамоаларда ўйнаган ва футболчилик фаолиятини эрта якунлаган. 1993 йилда Тошкент вилоятидан “Политотдел” клубига маъмур этиб тайинланган. 1996 йилда Виктор Жалилов бошчилигидаги Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мураббийлар штабида ишлаб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. 2001 йилда Бабаян Ўзбекистон терма жамоасида менежер сифатида ишлай бошлаган. Кейинги йили Тошкентнинг “Пахтакор” клуби вице-президенти бўлди. 2014 йилда “Пахтакор”да бош мураббийлик лавозими тугатилгач, Бабаян Тошкент клуби бош менежери бўлди. Ўша йили “Пахтакор” миллий чемпионатда ғолиб чиқди ва Бабаян йил якунига кўра Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Ўзбекистон терма жамоаси 

2015 йилнинг 23 июнида Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққанидан сўнг унинг ўрнига Бабаян бош мураббий этиб тайинланган эди. 2015 йилнинг 27 ноябрь куни Бабаян бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг раҳбарлигида олимпия терма жамоаси 2016 йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида омадсиз иштирок этиб, 2016 йилги Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга кирита олмади ва гуруҳдан чиқа олмади. Ушбу омадсизликдан сўнг у олимпия терма жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилди ва бор эътиборини миллий терма жамоага қаратди.

Жамоа 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқа олмади. Учинчи, сўнгги саралаш босқичи якунларига кўра, Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон, Жанубий Корея ва Сурия терма жамоаларидан устун келиб, тўртинчи ўринни эгаллади (олтитадан). 2017 йилнинг 7 сентябрь куни у Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилган эди.

Бир умрга футболдан четлатиш 

2018 йилнинг 15 январида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Бабаянни Тошкентнинг “Пахтакор” клубидаги фаолияти давомида футболчиларнинг шартномалари бўйича ҳийла-найрангларга учрагани учун уни умрбод футбол соҳасидаги фаолиятидан четлатган эди. 

ЎФФнинг Самвел Бабаянга қўйган — футболчиларга бўлган нохолис муносабати сабаб, термадаги муҳитга салбий таъсир кўрсатгани, номзодларни саралаб олишда асосан ўзига маълум футболчилар билангина ишлагани ҳамда барча клубларга тенг муносабатда бўлмагани, тажрибали мураббий ҳамда мутахассисларнинг фикр ва тавсияларини инобатга олмагани, деб сабаби айтиб ўтилган.

Ўзбекистон футболига қайтиш 

2019 йилнинг 26 февраль куни ОАВда Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби президентининг маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалган. Бу маълумот Тошкентнинг “Локомотив” клубининг расмий сайтида ҳам пайдо бўлди. Бу янгилик мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди ва бир қатор журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини ҳайратда қолдирди. Кейинроқ Бабаяннинг ўзи ҳам қисқа интервьюда унинг дисквалификацияси 2018 йилнинг 1 февралида бекор қилинганини, яъни дисквалификация қилинганига икки ҳафтадан сал кўпроқ вақт ўтганини айтди. 

Кейинроқ ЎФФ махсус баёнот бериб, Самвел Бабаян қониқарсиз натижалар ва ЖЧ-2018 саралаш босқичи муваффақиятсиз якунлангани учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилгани айтилганди. Баёнотда айтилишича, Ўзбекистон Президенти порталига шикоят қилган мухлислардан ЎФФга 10 мингдан ортиқ хат йўлланган. 2018 йилнинг 15 январида ЎФФ Бабаянга нисбатан иш қўзғатди ва ушбу ташкилот ижроия қўмитаси бюроси Бабаянни футбол фаолиятидан бир умрга четлаштиришга қарор қилган. Лекин 2 ҳафтага бормай у яна футбол оламига қайтиб келди. Бу эса, албатта, мухлислар томонидан катта норозиликка сабабчи бўлди. 

Дисфликациядан олдин Латвиянинг “Спартак” жамоасида ишлаб келиб, у ерда ҳам натижа кўрсатолмаган, дисфликациядан кейин эса “Локоматив”га мураббийлик қилган Бабаяндан нима кутган эдик? 

Агар бу инсон ростан ҳам кучли мураббий бўлганда Латвияда қолиб кетмас эдими? Бирон иш кўрсатолмагани учун ҳам Ўзбекистонга қайтиб келмадими? Қайси ишни қойиллатиб қўйди Самвел Бабаян, деган саволларга берила бошланди.

Айримдар Бабаяннинг миллий жамоага келишининг ўзи катта хато эди, деган хулосага келганди. Унинг қинғирликларини одамлар кўп йиллардан буён билишарди. Кейин эса бу фирибгарликлар ҳақида расман эълон қилинди ҳам. Оқибатда Бабаян бутун умрга дисквалификация қилинди. Кейин эса «Бунёдкор»нинг кафиллигида 2 ҳафтадан кейиноқ дисквалификация бекор қилингани маълум бўлди. Ана ўша мухлислар ғазабига дучор бўлган инсон оз эмас, кўп эмас нақ 3 йилдан буён мамлакат чемпиони бўлиб келаётган жамоага мураббий бўлган.

Ҳар бир клуб хоҳлаган мураббийини ишга қўйиши, хоҳлаган мураббийни ҳайдаши мумкин. Лекин бир нарсага ҳайронмиз. Нима, Ўзбекистонда ундан бошқа мураббий йўқми? Агар у шунчаки миллий терма жамоа билан муваффақиятсизликка учраган мураббий бўлса ҳам бошқа гап эди. Бабаян эса ўз футболчиларининг трансфер нархини кўтариш учун уларни бош жамоада ўйнатган. Бу гапни биз ўйлаб топганимиз йўқ, расман эълон қилинган.

Айни вақтда эса у футболга қайтиб Шомуродовнинг миллий жамоа етакчисига айланганига ҳисса қўшганини даъво қилмоқда. Етмаганига ҳамма нарсани унутишни сўради. Энг ачинарлиси, Бабаянни қаҳрамондек кутиб олаётганлар жуда кўп эди... 

Бабаян “Пахтакор” клубини қандай аҳволга ташлаб кетганини ҳамма жуда яхши билар, лекин бир нарсага ҳайрон қоляпмиз, фақат ёмон ишлари билан ёдда қолган инсон нега бунчалик кўкларга кўтарилмоқда? Бабаян чемпионатдаги интригани оширади, у кучли мураббий, тенгсиз менежер деган гаплар сафсата-ку?! Мухлисларнинг бу каби савол ва мулоҳазаларининг кети узилмасди... 
 
У футболдан бир умрга четлатилган вақтида Арманистон матбуотида “Бабаян миллатчилик қурбони бўлди” номли мақолалар эълон қилинди. Топилмас ва тенгсиз, ноёб мураббийни ҳайдагани учун ўзбеклар информацион хуружга учради.  

“Армениан Репорт”да босилиб чиққан мақолада: «Шуниси аниқки, Бабаян ўзининг миллати туфайли ўзбек амалдорларининг ғазабига дучор бўлди. Унга қўйилган айблар эса ҳар қандай нормал инсонни ҳайратлантириши табиий. Гап шундаки, Самвел Вячеславович қўл остида ўзбекистонликлар 22 учрашув ўтказиб, уларнинг 16 тасида ғалаба қозонди, бир ўйинда дуранг қайд этди, 5 тасида мағлуб бўлди. Самвел Бабаян фоиз кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги мураббийлар ўртасида Рустам Акрамовдан кейин иккинчи ўринда туради. Айнан Бабаян терма жамоани 2019 йилги Осиё чемпионатига йўлланма берадиган Жаҳон чемпионати саралашининг финал босқичига олиб чиқди. Шунга қарамай уни таниш-билишчилик ва нохолисликда айблашди».

Бу гаплар рост бўлса нимага у бошқа давлат футбол жамоаларига бориб, хориж жамоаларни юқори чўққига олиб чиқмади, чиқмаяпти? Қани Бабаяннинг шу кучли тарафи? 

Латвия, Хитойга кетиб у ерда ҳам натижа кўрсатолмагани учун ҳозир ҳам Ўзбекистонда эмасми, бу Бабаян? Ҳозир у “Навбаҳор” футбол клубининг мураббийи. Ўша кучли дея тилга олинган Бабаян Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” клубида… 

Ўзбекистон нимага бу инсонни ҳали-ҳануз футбол оламида ушлаб турибди? Аслида бор футбол жамоаларини ҳам йўқ қилган одам, шу эмасмиди?..

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
08.12.2021 23:39
"Локомотив"-клуби "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли, ЎФАга шу АЖ раиси О.Раметов Президент бўлган даврда Бабаян қайтган бўлса ҳозир ЎФАда Президент ДХХ раиси адашмасам. Агар ДХХ футболимизда тартиб ўрната олмаётган бўлса ......... билмадим?!
05.12.2021 21:45
Куряпсизми, миллатчи ва бир вактлар узбекларни кирган арманлар уз юртида туриб миллатдошини химоя киляпти. Бизлар эса уни кутар-кутар киляпмиз. Менинг фикрим, уни хозирок йукотиш ва бутунлай даф килиш керак. Наманган хокими якин тарихни уша жойларини бир икки варак укиб куйсин
05.12.2021 14:58
Aleksandr Makedonskiy: "Katta armiya bosib ololmagan shaharni bir qop oltin ortilgan eshshak "tinch yo'l" bilan egallaydi"
05.12.2021 03:50
Унинг пули бор магазинлари ишлаб турибди адидас найк пума махсулотларини факат у олиб кираолади монополист одам
05.12.2021 03:41
бу янги Узбекистон
04.12.2021 22:12
Заказной статья