"Бу ҳайкал эски эди, биз янгисини қўйганмиз"

03.12.2021 12:31

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди боғида Мангубердининг ҳайкали ғойиб бўлган. Ижтимоий тармоқда бу воқеа катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. 

Урганч шаҳар матбуот хизматининг rost24.uzга маълум қилишича, ҳайкал олиб ташланмаган, балки, кўчирилган.

Ҳозирда Президент топшириғига биноан хиёбонда Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали ўрнатилган.

“Битта жойда иккита ҳайкалнинг туриши ғалати, шунинг учун биз эски ҳайкални ҳарбий қисмга кўчириб ўтказдик. Янги ҳайкал туристларни кўпроқ ўзига жалб этмоқда”, – дейди Хоразм вилоят матбуот котиби Одилбек Одамбоев.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан Ал-Хоразмий кўчасида "Жалолиддин Мангуберди хиёбони" ташкил этилмоқда.

"Урганч шаҳридан ўтувчи "Шовот" каналининг чап қирғоғида жойлашган "Жалолиддин Мангуберди" боғида жойлашган Жалолиддин Мангуберди ҳайкали вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши томонидан Шимолий ғарбий округ 53008-ҳарбий қисмнинг майдонига кўчириб ўтказилган.

Унинг ўрни ободонлаштирилиб, аҳоли дам олиш хиёбонига айлантирилиши белгиланган", деди – О.Одамбоев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.12.2021 12:45
Sotib soqqa qilishadi endi