Республика Гидрометеорология маркази ҳафта бошида ҳарорат кескин совиб, қор ёғишидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.
16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чангли бўрон бўлади.
16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.
Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. 16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8 даражагача, кундуз кунлари эса 0-3 даражагача совуқ, шимолда кечалари 12-15 даражагача, кундуз кунлари 0-3 даражагача ҳаво ҳарорати пасаяди.