БОШ ПРОКУРАТУРА: Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосари, кадастри ва архитекторига жиноий иш қўзғатилди

04.11.2021 16:30

Зангиота туман ҳокимлигининг қурилиш бўйича жавобгар бўлган ҳоким ўринбосари, туман кадастр ва  архитектори мутасаддиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, айблов эълон қилиниб судга юборилди.

Бу ҳақида 3 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Rost24.uz ахборот сайти орқали танқид қилинаётган Тошкент вилояти Назарбек қишлоғи “Фаробий” МФЙдаги ноқонуний қурилиш иши судга оширилган. Мазкур қурилиш юзасидан 9 та вазирлик томонидан махсус комиссия тузилиб, хулоса берилган. Унга кўра, қурилиш хақиқатан ноқонуний бўлиб, ушбу майдонга 2022 — 2025 йилларда давлат томонидан умумтаълим мактаби бунёд этиш режалаштирилган.

Аммо, ушбу майдонда ҳозирда ноқонуний деб топилган бўлса-да, тадбиркорлар томонидан ишлар давом эттирилмоқда ва мактаб ерига турар жойлар қурилмоқда.

Айни масалага ойдинлик киритиш мақсадида  Rost24.uz мухбири Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Муродилла Абдуҳакимовга мурожаат қилди. 
Президентнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар бўйича АОКА матбуот анжуманида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Муродилла Абдуҳакимов қуйидагича ахборот берди:

“Ҳақиқатан ҳам Зангиота тумани Назарбек ҳудудидаги ноқонуний ҳолат айнан Бош прокуратуранинг ишчи гуруҳи ва Тошкент вилояти прокуратураси ходимлари томонидан аниқланган, жиноят иши ҳам қўзғатилган, ҳоким қарори бекор қилинган. 

Ҳозирги кунда, лекин тадбиркорга нисбатан қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортилганига қарамай ноқонуний ҳолатни тўхтатмаслик ҳолати давом этяпти. Бу ҳолат бўйича ҳозир Зангиота туман прокуратураси томонидан судга мурожаат қилинган. Яъни ноқонуний қурилган турар-жой мажмуасини тадбиркор томонидан буздириш масаласи судда кўриляпти.

Шунингдек, айнан мана шу ҳолат бўйича ва бошқа қўшимча сабаблар борлиги учун Зангиота туман ҳокимлигининг айнан қурилишга жавобгар бўлган ҳоким ўринбосари, кадастри, архитекторига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Уларга айблов эълон қилиниб судга юборилган”, дейди Муродилла Абдуҳакимов.

Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг...

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда мазкур масала юзасидан бир қатор материаллар эълон қилинган эди.

Тошкент вилоятида ҳокимлик Президент фармони билан найранг ишлатиб, 12 минг аҳолини мактабсиз қолдирмоқда”,

“9 та вазирлик ва 9 нафар вазир ўринбосари адолат учун курашда енгилдими? Яна коррупция ғолиб чиқмоқда”

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
05.11.2021 02:13
Sayt muxbiring savoliga berilgan javobni jonli efirda men ham eshitdim, menimcha javob ko'zbo'yamachilik uchun. shunchaki "savolga javob berildi" qabilida statistika uchun berildi
04.11.2021 23:34
ва нияҳоят мактаб ва богча масаласи хал буладиган булди.