Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 200 та давлат ичида 184-ўринда

02.11.2021 18:40

Британиянинг Cable портали интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди.

Унда Cable мутахассислари 12 ой давомида 200та мамлакат бўйича тўплаган маълумотлари жой олган. Бунда, мамлакатда мавжуд интернетнинг ўртача тезлигида HD сифатли ва 5 Гб ўлчамга эга видеони юклаб олишга қанча вақт сарфланиши ҳисоблаб кўрилган.

Рейтингда Ўзбекистон 184-поғонадан жой олган. Унда мамлакатимиздаги интернет тезлиги ўртача 1,02 МБ/с.ни ташкил этиши қайд этилган. 

Мисол тариқасида, HD сифатдаги ва 5 Гб ўлчамга эга видеони юклаб олиш учун Ўзбекистонда 11 соатдан ортиқ вақт сарфланиши кўрсатиб ўтилган.

Худди шу ўринни 2018 йилда ҳам олган эдик. Охирги уч йилликдаги ўзгаришлар билан мақтанадиган амалдорларимиз, негадир айнан шу мавзуда жим.

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 2019 йилда 181-ўринни, 2020 йилда 199-ўринни эгаллаган.

Рўйхатда биринчи ўринни Сингапур эгаллади. Бу мамлакатда интернет тезлиги секундига 60 мегабитни ташкил қилган. 5 ГБ ўлчамга эга файлни юклаб олиш учун Сингапурда 11 дақиқа вақт талаб эилган.

Рейтингда иккинчи ва учинчи ўринни Швеция ва Дания эгаллади. Ушбу мамлакатларда интернет тезлиги мос равишда 46 ва 43 МБ/с.ни ташкил қилади.

Рейтингда Россия 47-ўринни (13 МБ/с) банд этган бўлса, Қозоғистон 95-ўринни (4,4 МБ/с), Қирғизистон 163-ўринни (1,52 МБ/с) эгаллаб турибди. 

Тожикистон (188-ўринда, 0,94 МБ/с) ва Туркманистон (198-ўринда, 0,56 МБ/с) Ўзбекистондан пастроқ ўринларда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда “Узбектелеком” масъул ходими Юнус Камолов интернет тезлиги 2018 йилнинг 1 декабридан 10 баробар ошишини, Шерзод Шерматов ҳам айни шу санадан интернет сифати яхшиланишини айтиб ўтган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.01.2022 23:35
Зато бизданам оркада колган давлатлар бор эканку
03.11.2021 14:25
Тезлик тезлик ошяпти деб фақат қоғоздами бўляптими ошаётган бўлса рейтингимиз тушиб кетмасди
03.11.2021 09:27
Зато у нас чистое небо
03.11.2021 09:25
O'zbekiston xalqini aql yetmas darajadagi ulkan muvaffaqiyat b/n tabriklayman, hali ham Afrika pigmeylargi mustaqil davlat emas, u holda 201-o'rinni egallar ekanmiz
02.11.2021 20:21
МУХТАРАМ ИККИ МАРТА УН БАРОБАРДАН ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИНИ ОШИРГАНДИКУ. ЯНА БИР МАРТА УН БАРОБАРГА ОШИРСА УЧ ЮЗИНЧИ УРИНГА ТУШАМИЗМИ?