КОРРУПЦИОН СХЕМА: «Ўзбекнефтгаз» тизимида мисли кўрилмаган талон-тарожликлар авж олмоқда

22.08.2021 06:45

«Ўзбекнефтгаз» тизимида талон-тарожликлар авж олмоқда, дебиторлик қарздорлик кескин ошиб бормоқда, минглаб тонна бензин ва дизел ёқилғилари ноқонуний сотилмоқда, бензин нархи эса  ана шу коррупцион схема туфайли кун сайин кўтарилмоқда.

 

Одатда коррупцияга мойил бўлган ташкилот ва тузилмаларда раҳбарлар қанча тез алмашгани билан вазият ўзгариши нима учундир жуда суст кечади. Янги амалдорлар ҳам мавжуд вазиятга кўникади ёки тизимда жамоатчилик билмайдиган яна қандайдир сир синоат бор. Амалдаги раҳбарлар аҳолига тизимни қанчалик жозибадор кўрсатишга уринмасин, аслида ич-ичидан таназзулга ботиб бораётганини билиш учун унча катта салоҳият ҳам шарт эмас. 

Ўзбекистонда 2021 йил бошида АИ-80 бензин нархи 4000 сўм эди. Июль ойига келиб 6000 сўмга кўтарилиб олди. Бу – 7 ой ичида бензин нархи 50 фоизга кўтарилди, дегани. 

Нарх кўтарилишининг сабабларини иқтисодчилар турли сабаблар билан изоҳлаши мумкин. Бензин нархининг кўтарилишига яна бир яққол кўриниб турган омил борки, буни тан олмасликнинг иложи йўқ. Яъни “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги талон-тарожликлар.

Бу талон-тарожликлар “Ўзбекнефтгаз” АЖда ўтказилган йиғилишда ҳам айнан қайта ва қайта тилга олинди. 

Нефть базалари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган маҳсулотлар бўйича дебитор қарздорлик жорий йилнинг 1 август ҳолатига 171,9 млрд. сўмни ташкил этган.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича - 96,5 млрд. сўм, тизим корхоналари бўйича - 9,8 млрд. сўм ва бошқа истеъмолчилар бўйича – 65,6 млрд. сўм дебиторлик қарздорлик мавжуд.

Биргина Жиззах нефть базаси дебиторлик қарзларининг деярли 50% қисми умидсиз деб топилган.

Бундан ташқари, Андижон нефть базаси томонидан АИ-80 автобензиндан 245 тонна, ЭКО русумли дизель ёнилғисидан 1,4 минг тонна, Бухоро нефть базаси томонидан ЭКО русумли дизель ёнилғисидан 567 тонна, Фарғона нефть базаси томонидан АИ-80 автобензиндан 470 тонна, АИ-91 автобензиндан 127 тонна, ЭКО русумли дизель ёнилғисидан 1 133 тонна сотиб юборилган.

“Ўзбекнефтгаз” тизимидаги бундай ҳолатларнинг замирида талон-тарожликлар, ўғирликлар, коррупцион схеманинг бир маромда ишлаётгандадан ҳам дарак беради. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.08.2021 21:04
90 йилларда Тошкентдан нефть махсулотларини айланмасини (оборот нефтепродуктов) текшириш учун вакил вилоятларга борарди. Бир неча кун маишат килиб, чемоданни пулга тулдириб кетарди. Йиллар давомида бу схема ишлаб келган, ва бундан хамма хабардор булган.
23.08.2021 17:26
ROST 24 ga OMAD !
23.08.2021 16:31
Тил ожиз озик овкатчи бензинсиз яшаса булади
23.08.2021 16:25
Бу талон-тарожликларга жавоб берадиган шахс борми?
23.08.2021 12:58
Угри мутаххамлар уяси
22.08.2021 22:40
Шуни билиш керак узбекистон узини узи нефть махсулотлари бн таъминла олмайди , импорт килишга мажбур. Талон талож хам булса керак, лекин нефть продуктларини ошишига энг катта 2та сабаб бор бири ташки , иккинчиси ички сабаблар бу - (1)жахонда нефть нархи ошиши , (2) божхона туловлари хамда нефть продуктларига урнатилган акциз (2та акциз налог туланади) соликлари. Ташки сабабларни биз контроль кила олмаймтз шунга ичкиларини бир текшириб куриб макола ёзинлар, бензин ва дизельни ичида почти 30% налог ва бошхона туловлари утирибди . Ёкилги бу жуда кераклик нарса хар кунги хаёт тарзимизда шунга нархи ошиб кетмасили учун НДСдан озод килиш кк хамда 2та акцизни биттасини олиб ташлаш кк
22.08.2021 14:25
Sizlar aslida Afrikani kashf qilibsizlar.
22.08.2021 14:20
Nima, Amerika kashf qildik, deb o'ylayapsizlarmi? Bu yangilak emasku?