Бугун қандай кун — Сирожиддин Саййид шеъри чоп этилган ва Халқаро пахта куни!
Бугун "7 октябрь — Халқаро пахта куни". Бутун дунёда пахтакорлар шу сана муносабати билан байрам тадбирларини ўтказмоқда. Айнан пахта терими мавсумида мамлакатимизда ҳам бу сана кенг нишонланмоқда. Шоирлар ашъор ўқимоқда, санъат аҳли санъатини намойиш қилмоқда.
Шунингдек, бугун 7 октябрь куни "Янги Ўзбекистон" газетасининг бош саҳифасида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Сирожиддин Саййиднинг "Давлатли эл шавкатлидир, шавкатли эл — давлатли" сатрлари битилган дилбар шеъри ҳам чоп этилибди.
Қалбим буюрмаган сўзни мен айтмадим,
Аввал айтган бир гапимдан ҳеч қайтмадим.
Шоирлигим шиори шу, бор ҳаётим даъвати:
Давлатли эл шавкатлидир, шавкатли эл — давлатли.
Шундай шаъну шавкат учун овоз берамиз,
Мангу тожу давлат учун овоз берамиз!
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда бундан олдин “Янги Ўзбекистон стратегияси”, “Инвестиция киритинг, инвестиция” каби шеърлари билан танилган шоир Жамшид Акбаров билан "Мен маддоҳ эмасман — "Янги Ўзбекистон стратегияси" шеъри "илоҳий илҳом" билан ёзилган" номли суҳбат эълон қилинган эди. Шунингдек, "Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ёшларга дискотекага келишни тавсия қилди” хабари ҳам берилган.