Kun.uz сайти таҳририяти Rost24.uz сайтида эълон қилинган материалга эътироз билдирди.
Сайтимизда “Тарафкашликка бўлинган журналистика эркин бўла оладими? БИР ДАҚИҚА ЭРКИНЛИК ҲАҚИДА ШАХСИЙ ФИКР" мақоласи эълон қилинган эди. Унда йирик тадбиркорларнинг оммавий ахборот воситаларига эгалик қилиши оқибатида медиа ўзаро тарафларнинг кураш майдонига айланиб қолиши мумкинлигига урғу берилганди.
Kun.uz таҳририяти Rost24.uz да кўтарилган бу масала ҳақиқатан долзарблиги ва улар учун ҳам муҳимлигини эътироф этди. Шу билан бирга айни мақолада kun.uz ва Алламжонов мисол тариқасида келтирилганига эътироз билдирди.
Мақолада келтирилган “Алламжонов kun.uzнинг маълум бир акцияларига эгалик қилиши ёки қилмаслигини ундаги Ж.Ортиқхўжаевга боғлиқ материаллари руҳидан ҳам сезиш мумкин”, мулоҳазасини хато сифатида қабул қилиб, таҳририят Алламжоновга тегишли эмаслигини маълум қилди. Шунингдек, сайтнинг Ортиқхўжаевга нисбатан қаршилиги йўқлигини ҳам билдирди.
Kun.uz таҳририятининг Rost24.uz га тақдим қилган очиқ маълумотларига кўра, сайт Алламжоновга тегишли эмас.