Инновация бўйича 100 га яқин ҳужжат қабул қилинди, ўндан ортиқ ташкилот очилди. Аммо натижадан дарак йўқ

14.09.2021 07:56

Ҳолва деган билан оғиз чучимас, деганларидек “инновация” сўзини қанча кўп такрорламайлик турмушимиз инновацялашиб қолаётгани йўқ.

2017 йил 29 ноябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилгандан бери инновация сўзи биз учун бегона тушунча бўлмай қолди. Ҳар соҳани бу сўз қамраб олди. Инновация соҳаси ривожланиши керак, чунки бу замон талаби, халқаро тажриба ўрганиб чиқилса ҳам айнан шу соҳага эътибор катталигини кўрамиз.

Лекин бу бизда қандай кечяпти, ҳужжатлар қабул қилиш, ташкилотлар очиш билан банд бўлиб қолаяпмиз(ми?)

Охирги беш йилдан бери инновация бўйича 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган ва 10 га яқин давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар очилган. Тўғри, ҳар бир очилган ташкилотнинг ўз йўналиши ва вазифаси, ҳар бир ҳужжатнинг ўз норматив-ҳуқуқий жиҳатлари бор. Лекин бу соҳадаги қилинаётган ишлар шу ташкилотлар мисолида қанчалик кўриняпти, халқ буни сезяптими деган савол бўлиши табиий, албатта.

Инновацияни ривожлантириш бўйича сўнгги беш йилда ташкил қилинган ташкилотлар рўйхати:

1. Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

2. Халқаро молекуляр аллергология маркази.

3. "Яшнобод инновацион технопарки" ДУК.

4. Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси.

5. Илғор технологиялар маркази.

6. “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи” ДУК.

7. Илмий-техник ахборот маркази.

8. "Ёшлар инновация маркази" ДУК.

9. "Инновация технологиялари маркази" МЧЖ.

10. "Инновация, технология ва стратегия" маркази.

Юқорида санаб ўтилган ташкилот, корхоналарни халқимиз биладими? Уларни ҳаётимизда қанчалик нафи тегмоқда? Оддийгина маҳалла поликлиникасига чиқсангиз на электрон навбат бор ва ёки на касаллик тарихи электрон шаклга келтирилган? Ёки шаҳар автомобиллари тирбандлиги электронлаштирилган ахборот билан ҳал этилдими? Турмушимизни инновацион ечимлар енгиллаштиряптими?

Беш йил оз фурсат эмас, бу йилларни ҳужжатлар-у ташкилотлар очишга сарфламадикми? Aслида бутун бошли тизимли Инновация вазирлигимизни ўзи тизимни ислоҳ қилишга етарли эмасмиди..?

Ирода Фарходова, мухбир

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.12.2021 17:37
"Инновация технологиялари маркази" МЧЖ манзили ёки алоқа рақамларини олишнинг иложи борми?
25.10.2021 19:22
Ассалому алайкум . Инновация деб кўп гапирганимиздан кўра жамоат кутубхоналарни кўпайтиришимиз керак. Олдин кўп эди, ҳозир кўпи ёпилиб кетди. Одамлар китобларни ўқишни бошласагина шунда ғоя, фикр пайдо бўлади. Китоб ўқимасдан "Инновация" ни қайдан оламиз ?
23.09.2021 17:38
Инновация янгилик буладиган булса бизда новаторлар деярли йук, эски мактабларни битирганлар рахбар булиб турган вазирликми,ташкилотми барибир янгилик ярата олмайди ва бошкаларга йул хам бермайди...
14.09.2021 21:12
Мухбир ёритган танқид тўғри. Яхши лоийхалар молиялаштирилмайди фақат хаммаси инновация вазирлигида ишлайдиганларни таниш билишларнинг лойихалари. Кейин йил охирида олий таълимдаги олимлар ишлаб чиқариш билан хамкорлик қилмаяпти деб айьни олимларга ағдаради. Чунки инновация Вазирининг узи ва унинг командаси ёлғончи гапга жавоб.
14.09.2021 14:17
Yaxshi mavzu ko'tarilibdi. Bunday masalalarni ko'proq yoritish kerak. Rost 24 nashriga omad.
14.09.2021 14:06
Пулни инновацион ювиш усули ривожланяпти,