ФОТОСАЁҲАТ: Жиззах вилоятининг марвариди – Ҳайдаркўл соҳиллари

09.09.2021 07:46

1969 йилгача Ҳайдар шўрхоги (ботиғи)да майда шўр кўллар ва шўрлар кенг тарқалган бўлиб, айрим олимлар Ҳайдар шўрхогини Сирдарёнинг қадимий ўзани деб ҳисоблайди.

1968-1969 йилларда ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши туфайли Сирдарё оқимининг бир қисми (қарийб 21 км³) Чордара сув омбори ва Aрнасой орқали Aйдар ботиғига оқизилди, чунки Орол денгизига оқизиш учун шунча сув Сирдарё ўзанига сиғмас эди. Ҳайдаркўл шу тариқа ташкил топади.

Ҳайдаркўл Жиззах вилоятидаги Оқбулоқ, Сангзор дарёсининг Қийли ташламаси, Чордара сув омбори ва Aрнасойга қуйилаётган Марказий Мирзачўл ташламаси оқими ҳисобига тўйинади. 1994-1995 йилларда қиш ва баҳорда Чордара сув омборидан катта ҳажмда сув келиши натижасида Aрнасой, Тузкон ва Aйдар кўлларининг сув майдони 184 минг гектардан 320 минг гектарга етди.

Сувининг минераллашув даражаси 1 литрда қарийб 12-15 грамм ва ундан ортиқ. Ҳайдаркўлнинг қирғоққа яқин саёз жойлари ва ороллари атрофи қамиш ва бошқа сув ўсимликлари билан ўралган буталардан иборат. Кўлда зоғора балиқ, лаққа балиқ, судак, товон балиқ, лешч ва бошқа балиқ турлари мавжуд. Бу ерда йилига ўртача 3 минг тоннадан зиёд балиқ овланади. Қоравой, сақоқуш, чайка, ёввойи ўрдак ва бошқа сувда сузувчи қушлар яшайди.

Аҳмад ТЎРА, фотограф

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар