Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси: медаллар учун коронавирусга ҳам қарши курашяпмиз

31.08.2021 08:04

Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларининг ярми ортда қолмоқда. Айни дамда Ўзбекистон жамоасида жами 13 та медаль бўлди. Ўйинларнинг бориш жараёнига қараганда жамоамиз жуда суст илдамламоқда.

Rost24.uz ахборот cайти кўпчиликни қизиқтирган ушбу савол билан айни дамда Токиода бўлиб турган Ўзбекистон Паралимпия қўмитасининг матбуот котиби Малика Муродовага мурожаат қилди.

– Айрим вазиятлар сабаб 3 нафар дзюдочимиз, енгил атлетика ва сузиш турларидаги етакчи атлетларимиз афсуски мусобақаларда қатнаша олмади, – деди М.Муродова. – Шу сабаб кутилган натижалар тенг баробар пастлаб кетди.

Дастлаб Нарита аэропортида халқаро аэропорт тартиб-қоидасига кўра, делегация аъзолари ПЦР тест синовларидан ўтказилганда икки нафар жамоамиз аъзосида мусбат кўрсаткич аниқланиб, улар карантин зонасига олиб кетилди. Ўйинлар ташкилий қўмитаси шартларига кўра, улар билан келган ва ён атрофида ўтирган жамоа аъзоларининг 22 нафари эҳтиёт чораси сифати “close contact” изоляцияга олинди. Шунингдек 2 нафар спортчимиз пара енгил атлетикачи Бекжон Чеваров машғулот вақтида оёғидан жиддий жароҳат олгани, пара сузувчи Дмитрий Хорлин шифокорлар кўриги пайтида юрак хасталиги аниқланиб, мутахассислар уларнинг мусобақада иштирок этишини тақиқлашди.

Вазият мураккаб, ташкилотчилар томонидан қатъий назоратга олинган. Токио ҳукумати томонидан ажратилган масъул ходим изоляциядагиларини мунтазам кузатиб бормоқда. Бу ҳолат осон кечаётгани йўқ. Хабарингиз бор паралимпиячиларимиз паралимпия ўйинларига 5 йил давомида тинимсиз тайёргарлик кўришган ва айни дам улар нафақат медаллар учун балки коронавирусга қарши ҳам курашмоқда

Делегациянинг медаллар борасида режалаштирган ва ғолибликка асосий даъвогар сифатида кўрилган атлетларнинг аксарияти бугунги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, бор имкониятларидан унумли фойдалана олмаяптилар.

Шунингдек, финалга чиққан дзюдочимиз Ширин Шарипов ҳам рақибига нисбатан мумкин бўлмаган усулни қўллагани учун мусобақа ҳакамлари томонидан дисквалификация қилинди.

Ана шундай мураккаб вазиятда терма жамоамиз аъзоларини қўллаб-қувватлашга чақириб қоламан. Кузатиб бораётган бўлсангиз ҳатто коронавирус таҳдиди ҳам матонатли паралимпиячиларимизни тўхтата олмайди, – деди Ўзбекистон Паралимпия қўмитасининг матбуот котиби Малика Муродова.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Япониянинг Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасининг 48 нафар аъзоси 55 йўлланма билан иштирок этмоқда.

Рио-де-Жанейрода ўтган XV Паралимпия ўйинларида иштирок этган 32 нафар ҳамюртимиз 31 медаль билан қайтишган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар