Tashkent City: Rost24.uz да кўтарилган мавзу юзасидан партия ҳам жиддий эътироз билан чиқди

19.08.2021 07:52

Аммо “Шаҳар ичидаги “давлат” раҳбарлари ҳамон сукут сақламоқда

Сайтимизда эълон қилинган "Шаҳар ичидаги "давлат": Ўзбекистон Конституциясининг бир неча моддаларини бузаётган Tashkent City” мақоласи кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва бугунги кунгача давом этиб келмоқда.

ХДП матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги бу чиқиш турли фикрлар, постларга сабаб бўлгани, айримлар ўзбек жамияти ижтимоий табақаланишга юз тутаётганлигини, яна бошқалар пулдорларнинг ўзбошимчалигини танқид қилган бўлса, яна кимдир алоҳида қоидалар ишлайдиган лойиҳалар қуришга ҳожат йўқлигини баён қилишига эътибор қаратган.

Халқ демократик партияси бундай табақалашув фуқароларнинг кайфиятига ёмон таъсир кўрсатишини, шунингдек, инсон ҳуқуқлар тенглиги ва уларни амалга оширишда имкониятлар тенглиги тарафдори эканлигини айтиб Ўзбекистонда молиявий белгиларга, шунингдек, айрим имтиёзларга кўра табақаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.

“Шунинг учун жамиятда барқарорликни сақлаб туриш учун ижтимоий кескинликни юзага келтириши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни тезкор ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз”, – дейилади партия мурожаатида.

Аммо нимагадир ушбу масалага ва билдирилаётган фикрларга шаҳар ҳокимияти ва “Tashkent City” раҳбарияти ҳеч қандай муносабат билдирмади ва ҳалигача жим. 

Буни халқнинг дардига уларнинг бефарқлиги деб тушуниш керакми ёки...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.08.2021 22:15
Фойдасиз! ку Қуруқ гапдан амалий жиҳатларга ҳали бери ута олмасак керак.
19.08.2021 16:04
Podachining qizining poda qaytar vaqti g'ayrati kelar ekan: Saylov yaqinmi? (Hurmatli shaharliklar va deputatlar, podachi-sigir boqadigan cho'pon).
19.08.2021 15:49
Sobiq xalq ta'limi vaziri Ulug'bek Inoyatov o'z qoidalariga sodiq: goh maqolani ko'chiradi, goh g'oyani.