Қашқадарё қишлоқларида бошпанасиз аёллар, оғир шароитда ўзига уй қуришга мажбур бўлмоқда

16.08.2021 18:06

Олис қишлоқларда имконияти чекланган аёллар қандай ҳаёт кечирмоқда?

Қонунга кўра, ногиронлиги бор шахсларга тиббиётда бир қанча имтиёзлар мавжуд. Бироқ чекка қишлоқларда имтиёз тугул оддий тиббий муолажа олишнинг ўзи имконсиз.

 Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани “Қизилқишлоқ” МФЙ “Оққишлоқ” маҳалласида истиқомат қилаётган Тожинур Эшмирзаева ана шундай ўз қонуний имтиёзларидан фойдалана олмаётган аёллардан. II гуруҳ ногирони. У ёлғиз қиз фарзанди билан яшайди. Тожинур “Темир дафтар”га киритилган. Бироқ ҳозиргача у дафтарнинг темир кучини ҳис қилган эмас. 

Тожинур 870 минг сўм нафақаси билан қишлоқда ёлғиз ўзи ва қизи учун бошпана қурди. Бошпанаси чала, соғлиғи эса безовта қилмоқда. Қишлоқ атрофида биронта бўш иш ўрни, умуман иш ўрни мавжуд эмас. Маҳалла фуқаролар йиғини Тожинурга бепул тикув машинаси бера олмаслигини маълум қилган. Шунга қарамай Тожинур янги Ўзбекистоннинг ислоҳотларидан умид қилиб яшаб келмоқда...



Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сайтимизда "Қашқадарёдаги қишлоқда аёллар туғруқхонага "Тез ёрдам" ўрнига эшакда ташиб келинмоқда" мақоласи эълон қилинган эди. Мақоладан сўнг вилоятнинг айрим мутасаддилари қишлоққа бориб, аҳолининг турмуш шароити билан танишмоқда. Аммо ҳали бу қишлоқда учрашувлардан бошқа бирор бир ижобий ҳаракат сезилгани йўқ.
Бундан ташқари сайтимизда “Ўрта асрлар шароитида, олис бир қишлоқда яшаётган аёл ҳаётидан лавҳа (+видео)” мақоласи ҳам эълон қилинган эди.
    

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.08.2021 10:58
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.