Қашқадарёдаги қишлоқда аёллар туғруқхонага "Тез ёрдам" ўрнига эшакда ташиб келинмоқда

12.08.2021 18:25

Кўпкарида от миниб, ёшлар фестивалида мақом куйлаб юрган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев қизилқишлоқликлар касалхонага “Тез ёрдам”да эмас эшакда элтилаётганидан хабардормикан?

Янги имкониятлар даврида имкониятлар етиб бормаётган қишлоқ. Бу қишлоқнинг ҳомиладор аёллари эшакда туғруқхонага боради. Баъзида туғруқхонага етмай, йўлда фарзанд кўрадилар.

Болалари ўқиётган мактабда доска ва парталар етишмайди. Атрофи ўралмаган, қўй-қўзи ва эшаклар мактаб атрофида ўтлаб юради.

Қишлоқ йўлларида касалхонага етолмай одамлар ҳалок бўлади. Аҳолининг тиббий эҳтиёжи учун қишлоқ врачлик пункти йўқ. Бу  қишлоқда аслида умуман ифратузилманинг ўзи бўлмаган.

Қашқадарёнинг, Қамаши туманидаги “Қизилқишлоқ”нинг номи ва аҳолисидан бошқа тараққиётни эслатувчи биронта унсури йўқ. Кўпкарида от миниб, ёшлар фестивалида мақом куйлаб юрган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев қизилқишлоқликлар касалхонага “Тез ёрдам”да эмас эшакда элтилаётганидан хабардормикан?

 

“Қишлоғимиз аёлини икки қоп сомон ортилган отга ётқизиб туғруқхонага олиб борганман. Касалларни эшакда касалхонага олиб борамиз. Бизни қишлоққа умуман тез тиббий ёрдам машинаси келмайди. Мен ўз машинамда бир неча йилдан бери қишлоғимизнинг 38 нафар аёлини туғруқхонага элтганман. Уларнинг 8 нафарини машинамда кўзи ёриган. Бир нечта аёл ва гўдаклар йўл қийинчилиги сабаб, касалхонага етмай нобуд бўлган”, дейди Оққишлоқ фуқароси Нормамат Раҳимов.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Қамашидаги Қизилқишлоқ ва Оққишлоқларда қўл билан йўл қилинган. Ҳозиргача 1945 йилдаги ўша йўл аҳоли корига яраб келмоқда.

Қишлоқ аҳолиси сойларда кўприк бўлмагани сабабли, ҳатто вафот этганларни ҳам кўма олмай қолган вақтлар бўлган. Қизилқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабни, мактаб дейишга тилингиз бормайди. Атрофида ўтлаб юрган мол-холларни кўриб илм масканини молхонасига йўйишингиз ҳеч гап эмас.
Қизилқишлоққа мутасаддиларнинг назари тушгунча эшаклар “Тез ёрдам” вазифасини бажариб туришга мажбур кўринади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.08.2021 18:14
Вилоят хокимига нисбатан адоват борга ухшайди... Булмаса нимага кесатиш билан "Кўпкарида от миниб, ёшлар фестивалида мақом куйлаб юрган вилоят ҳокими" деб бошланган маколада... Оддий суз билан вилоят хокими шундан хабардормикан дейилса тугри булади деган фикрдаман
13.08.2021 10:52
Отни хам эплаган минади, бунинг чавандоз булиш шарт эмас
13.08.2021 07:11
Фоядаси яук 😏😏😏
13.08.2021 03:38
Рахмад сизларга бундай мумалар қишлоқаларда жуда куп.дехқонобод туманидги Ингичка махаласи катта қишлгидги 15-сон мактаби супорт залини сизларга мурожаат қиган эдик лекин хич бир текширилмади .илтимос бизларға хам бир келиб кетингизар.
13.08.2021 02:39
Отангга онанга рахмат шу аччиқ хақиқатни қўрқмасдан ОАВ ёритган рост 24 ходимларига шу жойларга чиқиб борган журналистлар.
13.08.2021 00:47
Ана сенга дилвузору. ана сенга кир юводигон мошина.
13.08.2021 00:43
Eskining gapi: Gorbachov bir nutqida:"Kuzda yaxshi yashaymiz",- degan ekan. Qish kelib xalq uning va'dasini eslatganda:" Yaxshi yashaymiz" deganman, "Yaxshi yashaysiz" demaganman",- deb javob bergan ekan.
13.08.2021 00:30
От минишни хамма хам эплай олмайди.