1 августгача иш қоғозлари лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўтказилади...Бу ташаббус Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Абдуғаффор ака Қирғизбоевдан чиққанига шубҳа йўқ. Домла секин-секин амалий ишга ўтайлик, деб ҳаракатда-да. Бу яхши, албатта. Лекин масаланинг кишини ўйлантирадиган бошқа томониям борда.
Шу бир ой ичида “ура-ура” қилиб ҳамма идора ва ташкилотлардаги ёзувлар ўзгартирилди дейлик. Ҳисобини билмадимку, бунгаям озмунча пул кетмаслиги аниқ. Аммо жорий йил 1 ноябрда лотин алифбосига ўзгартириш киритиш бўйича давом этаётган муҳокама ҳам якунланади ва катта эҳтимол билан G‘, O‘, Sh, Ch ҳарфлари ўзгаради.
Хўш, ундан кейин нима бўлади? Шунча пул сарфлаб, баннер ёки бошқа ёзувлар, иш қоғозларини чиқарган вазирлик ва идоралар яна пул сарфлаб уларни алмаштириб чиқадими? Нима, бюджетимизда пул шунчалик ошиб-тошиб кетяптими? Нега 1 ноябрдан кейин алфавитда ўзгариш бўлиши эътиборга олинмай, шошқалоқлик қилиняпти?
1 декабрдан ёки келгуси йилнинг 1 январидан жорий этса бўлмасмиди бу янгиликни? Ўшанда биратўла ўзгарган ҳарфлардан фойданиларди, икки марта пул сарфлашга ҳам ҳожат қолмасди.
Домла, шу тарафиниям ҳисобга олганмисизлар?
Манба: @platformauzb