Пойтахтимизда дарахтлар нафақат кесилади, балки экилади ҳам

02.07.2021 14:55

“Президент топшириғига мувофиқ, 2021-2022 йилларда пойтахтимизнинг 524 та маҳалласида яшил ҳудудларни суғориш учун 1500 та қудуқни бурғулаш, 130 км. пиёдалар ва 117 км. велосипед йўлакларини қуриш, 12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайилгоҳларни ташкил қилишга қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Тошкент шаҳрида умумий 140 га майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғларни ва ҳар бир туманда кичик яшил боғларни ташкил қилиш режалаштирилган

Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида аҳоли фикри ва таклифлари инобатга олинади."

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалар ташаббуси билан ўтказилган “Тошкентни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш – долзарб вазифа” мавзусидаги Очиқ мулоқотда айтилди.

Очиқ мулоқот Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар