Ички ишлар ходими ҳимоя ордерини “орден” деб фахрланмоқда (+видео)

30.06.2021 19:18

Ички ишлар вакиллари орасида ҳимоя ордери билан орденнинг фарқига бормайдиган ходимлар ишлаб келмоқдами?

“Пискентдаги жамики аёлларимиз, яъни Пискент тумани ёш мактаб ўқувчи қизларидан тортиб ёши катта кекса онахонларимизга ҳам ҳимоя ордени берилиши йўлга қўйилган”, дейди Пискент тумани ички ишлар бўлими, хотин-қизлар масаласи бўйича инспектори Райхон Якубова.

Райхон Якубованинг оммавий ахборот воситасига берган интервьюсида уни ҳимоя ордери ва “орден” сўзларини фарқлай олмаслиги очиқ кўринган. У Пискент туманидаги 27 та маҳалладаги умумий ҳимояга муҳтож бўлган 52 нафар аёлга ҳимоя ордери берилганини фахр билан “ҳимоя ордени берилди”, дея сўзламоқда. 

Интервью сўнгида Райхон Якубова ҳимоя ордери беришда 22 нафар аёл билан чекланиб қолмасдан Пискент туманида жамики кекса аёллардан тортиб мактаб ўқувчи қизларигача орден берилиши йўлга қўйилганини айтмоқда. Шунингдек, ИИБ инспектори Пискент туманида ҳимоя ордерига муҳтож аёлларнинг қамрови кенгайишини ижобий ҳодисадек эътироф этмоқда. Ходим талаффузда ҳам “ордер” сўзини “орден” дея бир неча бор такрорлаган.

Ички ишлар тизими ўз ходимларини профессионаллигини ошириш, юридик терминлар маъносини ўргатиш ислоҳотларига муҳтож экани кўринади.

Бу ҳолат яқинда давлат мадҳияси янграганда қўлини қаерга қўйишни билмаган сирдарёлик ҳарбийлардан ҳам ўтиб тушди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
27.11.2021 22:34
Inspektor ayol "order" so'zida bir nercha marotaba xato qilganda undan interyu olgan jurnalist qayoqqa qarayotgandi. U bu so'z xatoligini bilib turib tuzatish kiritmaganmi (zo'r shov-shuv bo'ladi degan maqsadda), yoki jurnalistning o'zi ham order bilan ordenning farqiga bormaydimi. Bu bilan inspektor ayolni oqlamoqchi emasman, shunchaki insonlarning varziyatga bir tomonlama baho berishiga qarshiman.
28.09.2021 14:18
Maqola anchagina oshirib yuborilgan
02.07.2021 16:08
Мия говлаб кетган. Иктидорли билимли ходима😜🤪
02.07.2021 15:40
Хамма бесавотлар иибда
01.07.2021 19:46
Бировнинг орқасини титкилашдан бошқа ишларингиз борми ўзи сизларнинг? Қачон қарасам ғийбат, бировни ёмонлаган, бировнинг гўнгхонасини ковлаган бўласизлар. Нима сизларни "бировнинг айбини топиб бутун дунёга ошкор қил, ўша одам шарманда бўлсин" деб ўқитишганми. Мусулмончиликда бировнинг айбини яшириш кераклиги, одамлар олдида мулзам бўлишига йўл қўймаслик буюрилган. Айби деганда гуноҳини ёки жиноятини эмас, одамлар билиши шарт бўлмаган камчиликларни назарда тутилган!
01.07.2021 16:13
Оббо
01.07.2021 02:00
Savodning darajasini ko‘rsatadi bu narsa