Олтита лавозим эгаси Азиз Абдухакимов бошқарувидаги 6 тармоқнинг қайси бири ривожланди?

30.06.2021 10:51

Ўзбекистон ҳукуматида бир шахснинг бир нечта раҳбар лавозимларида ишлаб келиши кўп бора кузатилади. Rost24.uz ахборот сайти бир вақтнинг ўзида бир нечта тармоқларни бошқариб келаётган раҳбарларнинг карьера поғоналари ва лавозимлари ҳақида ахборот беришда давом этади.

Aзиз Aбдуқаҳҳорович Aбдухакимов 2008 йилдан буён ҳукуматдаги юқори лавозимларни эгаллаб келмоқда.

Сўнгги кунларда шаҳарда велосипедда юришни тарғиб қилаётган вазир айни дамда 5 та ва яна битта қўшимча раҳбарлик “кресло”сининг “эгаси” ҳисобланади.

Биринчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризм ва спорт вазири. 

Иккинчи, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси.

Учинчи, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори. 

Тўртинчи, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори.

Бешинчи, Ўзбекистон Бадминтон федерацияси раиси каби лавозимларда фаолият юритади. Шунингдек, қўшимча равишда Бўстонлиқ туманининг бошқаруви ҳам Азиз Абдуҳакимовга юклатилган. 

5+1 та лавозим — бир киши учун кўплик қилмайдими? Қизиқ бир куннинг ўзида амалдор Азиз Абдуҳакимов 5 та лавозимдаги идораларига бориб улгирадими? Агар ҳар бир лавозими ундан ҳар куни идорада бўлишни талаб қилмаса, ушбу мансабнинг бор ёки йўқлиги қанчалар муҳим.

Борингки, Ўзбекистондаги интернет тезлиги билан бу раҳбарга лавозимларини онлайн тизимда бошқариш мумкин бўлса, бир вақтнинг ўзида 6 тармоққа жавоб бериш кишини зўриқтириб, ишчанлигини сусайтирмайдими? Олтита мансабнинг битта эгасига бериладиган саволлар кўп. Жавоблари берилармикан...

Aзиз Aбдуҳакимов кўп лавозимда ишлашини қуйидагича изоҳлаган: “Бу ҳаммасида ишлаб ҳаммасидан ойлик оладими, шунча пулни қаерга ишлатади”, деган саволлар ҳам бўлган. Битта нарсани айтишим мумкин, мен фақат бош вазир ўринбосари сифатида ойлик оламан”, деган у.

Демак, Ўзбекистонда маош олмасдан туриб хоҳлаганча лавозимни эгалласа бўлади. Унда яна бир табиий савол туғилади: Агар битта раҳбар олтиталаб лавозимни эгаллаб турса, раҳбарларни ўқитадиган академиялар очиб, уларни ўқитиш, янги давлат кадрларини жой жойига қўядиган агентликлар тузишдан мантиқ борми ўзи?  

Қолаверса, жамоатчилик бу мансабдорни турли тадбир ва сафарларда кўп бора кўради. Тадбирлардан ортиб яна шунча тармоқни эгаллаш, бу соҳаларда ривожланиш кузатилмаслигига олиб келиши ҳам бор гап.

Азиз Абдуҳакимов эгаллаб турган лавозимдаги тармоқлар бошқаларга нисбатан алоҳида ривожлангани ёки фавқулодда ютуқларга эришиб бораётгани ҳозирча кузатилгани йўқ. Ўзини реклама қилиб суратларга тушиш ва аслида одатий вазифаси бўлган ишларни кўз-кўз қилавериш бу ўша соҳанинг гуллаб, жавлон уриб ривожланаётганини афсуски билдирмайди. Тўғри, биргина  “пиар”га ружу қўйиш бу тармоқларда ривожланаётган бўлиши мумкин, аммо Aзиз Aбдуқаҳҳорович Aбдуҳакимов эгаллаб турган тармоқлари олдида ҳали ечимини кутиб турган муаммолари бисёр. Бу эса сайтимизнинг навбатдаги мавзуси.

Кузатишда давом этинг. Rost24.uz мухбирлари олтита мансабнинг битта эгасига бириктирилган тармоқлар айни пайтда қандай ривожланаётганини таҳлил қилади.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.08.2021 22:28
Койил, расмга зур тушар эканлар. Кушни вазирларни хам ургатсалср булар экан. Мусаффо осмон остидаги бахтли хаёт. Факат бир жойдан ойлик олишларини текшир б куринглар
03.08.2021 20:25
Hech bir ish qilmagandan keyin nechta lavozim bo‘lsa olaveradida.
13.07.2021 20:45
Актам Хаитов хақида хам мақола ёзинг у кишида хаб бир қанча лавозимлар эгаси
13.07.2021 17:35
Шунча лавозими бўлса ойликни нима кераги бор )))))
13.07.2021 15:42
Эгалланган лавозимлар бир бирига боглик, езаетганингизда нима учун шуни хам еритмадингиз, бир еклама фикр бериш объектив эмас.
13.07.2021 03:39
Хар бир иш, айниқса, ишбошилик ўша ишнинг ахлига, яъни ўз сохибига, бошқача қилиб айтганда, ўша ишнинг хақиқий эгасига - хақиқий мутахассисига топширилиши керак.Учта лавозимда рахбар бўлиб юрганларни билар эдим. Ўша сохаларда, хақиқатан, ривожланиш йўқ ва бу кетишда бўлмаслиги аниқ. Лекин олтита лавозимда рахбарлик... Қойил. Бу инсонни Гиннес рекорд китобига киритиб қўйиш керак экан.
02.07.2021 12:08
Shuning uchun ham buyuk O‘zbekistonimiz mittigina Singapurchalik bo'la olmayapmiz.
02.07.2021 00:03
Murojaatim bor shu universitetda ishlayman va sizga ma'lumotlar bermoqchi edim
02.07.2021 00:02
Assalomu aleykum ha bu hozirgi kunda dolzarb masala
30.06.2021 20:25
Mana shunaqalar dastidan rivojlanish yoʻqda. Axir bittasini eplasin qoyillatib, oʻn qoʻlini ogʻziga tiqmay.