Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилади

11.06.2021 16:51

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида ўтказилган очиқ мулоқотда ер бўйича чиқарилган фармоннинг шу жиҳатларига алоҳида тўхталди

Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда янги тартиб жорий этилди:

– ерни барча фуқаро ва ташкилотларга очиқ танлов асосида бериш (амалда МЧЖ, деҳқон хўжаликларига танловсиз берилади);

– танловсиз ер бериш фақат Ҳукумат қарори асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади;

 энг яхши таклифни танлаш (“swiss challenge”) орқали аниқланган йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига – лойиҳа қиймати камида 10 млн. АҚШ доллар бўлганда ва олдиндан камида 10 фоизини депозитга қўйганда (бунда чет элликларга ижара муддати 25 йилдан ошмаслиги лозимлиги белгиланмоқда);

– боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер бериш тартибини бекор қилиш;

– янги ажратиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони ўлчами ва ижара муддатини бугунги кун талаблари асосида белгилаш кўзда тутилган.

Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назорат ҳам кучайтирилмоқда.

– туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколати тўлиқ бекор қилинди (ерни бириктириш, фармойиш чиқариш, ерни кўчириш);

– қишлоқ хўжалиги ери ижараси бўйича очиқ танлов якунини вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланади, ижара шартномаси (туман ҳокимлиги ва ғолиб ўртасида) электрон шаклда тузилади;

– ҳоким қарорлари “е-қарор” ахборот тизимида шакллантирилади;

– ернинг жойлашув харитаси “Иннола” ва “AрсГИС” дастурларида шакллантирилади, 

– ерга бўлган ҳуқуқ автоматик тарзда кадастр рўйхатидан ўтказилади;

– вилоят ҳокимининг ер бўйича қарорлари адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади;

– ҳокимнинг айни бир қарори билан ёки бир вақтнинг ўзида 
ер участкасини олиб қўйиш ва бошқа шахсга ажратиш тақиқланади;

– ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёни “Е-YERNAZORAT” ахборот тизими орқали юритилади;

– кадастр, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан ер ажратиш устидан давлат назорати амалга оширилади;

– ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилади.

Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди:

– ноқонуний эгалланган ерлар тўғрисида хабар бермаслик, уларда қурилган иморатларни коммуникация тармоқларига улаб берганлик учун янги маъмурий жавобгарлик киритилди;

– суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахслар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади (амалда жавобгарлик маъмурийдан кейин белгиланган);

– ер соҳасида барча маъмурий жарималар тайинлаш ваколати кадастр органларига ўтказилади;

– ерни ноқонуний сотганлик учун янги жиноий жавобгарлик киритилди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур ўзгартиришлардан қуйидаги натижалар кутилмоқда.

– ерларни талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотиш кескин камаяди;

– ерлар барча учун бир хил ва шаффоф тартибда ажратилади;

– ер бозор активига айланади ва молиявий оборотга киради;

– ер ажратиш тартиби ягона ҳужжат – Ер кодексида белгиланади;

– ер соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратининг самарадорлиги ортади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар