Бутун дунёга тарқалиб улгурган, одамлар яшаш тарзини ўзгартириб юборган коронавирус миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф солиб келмоқда.
Қуйида сиз Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, коронавирусга чалинган ва бу касаллик туфайли вафот этган баъзи давлат амалдорлари рўйхати билан танишишингиз мумкин. Маълумки, вирусга чалиниб, даволанганларнинг барчаси ҳақида ОАВда батафсил маълумот йўқ. Айрим амалдорларимиз коронавирусга чалинганини жамоатчиликдан яширган ҳолатлари ҳам бор. Бироқ бугунги ошкоралик туфайли ҳамда бундай ҳолатни яширишнинг ҳеч қандай нафи йўқлигини англаган раҳбарлар ўзларининг вирус билан курашганларини ҳеч кимдан сир тутган эмас.
Алишер Шодмонов – Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган, ҳозирда Тошкент тиббиёт академияси ректори
Нурмат Отабеков – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи.
Қобул Турсунов – Навоий вилояти ҳокими.
Тўра Боболов – Сурхондарё вилоят ҳокими.
Зоир Мирзаев – Қашқадарё вилояти ҳокими.
Шуҳрат Ғаниев – Бош вазир ўринбосари.
Шерзод Шерматов – Халқ таълими вазири.
Комил Алламжонов – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси.
Карим Камолов - 2020 йилда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчиси (вафот этган).
Муса Ерниёзов - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида ишлаган (вафот этган).
Рустам Қосимов - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси лавозимида ишлаган (вафот этган).
Ўктам Барноев - Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган (вафот этган).
Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар республикамизда расмий статистикага кўра, коронавирусга чалинганлар сони 93 978 нафар. Вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил этмоқда. Жорий йилнинг 1 апрелидан коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмланиш жараёнлари бошланган бўлиб, бугунги кунгача жами 1 миллиондан ортиқ инсон ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca ва “Sputnik V “ вакциналари билан аҳоли ихтиёрий равишда эмланган.