Профессор Қозоқбой Йўлдошев: Шу депутатлар билан бир ҳаводан нафас олаётганим учун номус қиламан

06.05.2021 15:51

Педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев тил бўйича янги лойиҳани қабул қилмаган Олий Мажлис депутатларига ўз муносабатини билдирди:

 

 

Тил – ниҳоятда оғриқли муаммо. Тил ҳақида муносабат билдириб фикр айтсам, ҳамиша бир жазава биланми, қандайдир бир эҳтирос билан гапираман. Холбуки, тил ҳақида эҳтироссиз гапириб бўлмайди.

Онангни шунчаки ҳимоя қила олмайсан, отангни шунчаки қўриқлай олмайсан. Чунки уни муҳаббат туфайли қўриқлайсан. Она тили ҳақида ҳам ота тили ҳақида ҳам ана шундай жазава билан гапиришга маҳкуммиз. Шунчаки бемалол, хотиржам гапирадиган мавзу эмас бу.

Шу маънода мана бу бизнинг жамиятимизда рўй берган ҳолат, яъни “Миллий тикланиш” партияси томонидан таклиф қилинган Давлат тили ҳақидаги қонун лойиҳаси бошқа партиялар томонидан қабул қилинмагани, ўтказилмагани – бу энди миллатимизнинг шаънига ҳеч кетказилмайдиган доғдир. Ўзининг уйида ўзининг тилида гапиришни истамайдиган одамларни депутат қилиб қўйган халқмиз. Депутат дегани Миллат вакили дегани.

Миллат вакилики, ўзининг тилига қарши турган бўлса, бундай миллатнинг бор-йўқлиги ҳақида ўйлаб кўриш керак бўлади.

Мен ана шундай одамларга овоз берганим учун, ана шундай одамлар билан бир жойдан нафас олаётганим учун, шулар билан ўзбек деган миллатнинг номини ташиётганим учун номус қиламан. Ана шундай одамлар билан чоғдош бўлганим учун ҳам миллатдош бўлганим учун ҳам ватандош бўлганим учун ҳам номус қиламан деб бемалол айта оламан. Чунки ўз уйингда, ўз юртингда, ўз миллатингнинг тилини олдинга суришни истамаяпсан экан, демак сен кимникидирсан. Ўзбекни эмассан.

Факт шуни кўрсатадики, 123 кишидан 65 киши, ярмидан кўпи қарши овоз бериши – ўзининг ота тилининг равнақига қарши бўлиши бу...

Ташқаридан келган ёвларга қуролли кучларни қарши қўйиш мумкин экан-у ичингдан чиққан душманга, ўзини англамаган манқуртларга қарши туриш бу энди бизнинг миллатимизнинг қисматида бор нарса экан-да. Мана шундай вақтда миллат уйғонмоғи керак бўлади. Лекин миллатнинг энг илғор қисми, миллат вакиллари шу аҳволда бўладиган бўлса, бу миллатнинг келажаги ҳақида ёмон гумонларга, ёмон хавотирларга тушиб қолишингиз табиий.

Ўзининг фарзандларига эмас номаълум бўлган кимларгадир ноқулай бўлмаслигини истайдиган бизнинг “меҳрибон” миллат вакилларимиз 30 миллиондан ошиқ ўзбекнинг юзига оёқ қўйди. Ўзбекнинг пулининг ҳисобига кун кўриб туриб шуларнинг кўкрагини кўтариб, истаган бир идорага тап тортмай кириб, ўзининг тилида гапириб, ўзининг тилда ёзиб юриш имкониятини чеклашга ҳаракат қилаяпти булар.

Билмайман, бунга фаросати етиб қилаяптими, етмай қилаяптими. Агар етиб қилаётган бўлса, бу душманлар, агар фаросати етмаётган бўлса, жойини бўшатиб қўйиши керак.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
18
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.05.2021 17:05
Депутат бўлиб сайланиш учун биринчи навбатда давлат тилини билиши ва тилни ривожлантириш учун хизмат қилиш лозимлиги асосий шарт қилиб белгиланиши керак.
14.05.2021 06:22
O'z tilini bilmagan asray olmagan millatdan nimani kutish mumkin.
14.05.2021 06:00
Mana shunday asl vatanparvarlardan deputatlarni saylash kerak
11.05.2021 09:00
"Ёғочни бўшини қурт ейди доим" содда милатимиз ўзи улар учун бўш юмшоқ озуқа, улар хохлаган пайтда хохлмнганча кемиради, хохласа ейди, хласа сотади, хохласа ахлатга ташлайди бу манқурт лар.Бу манқурт депутатларингизни "қайта тарбиялаш"учун Грузияга малака оширишга жўнатиш кк.Ўшанда буларни кўзи очилиши мумкин.
10.05.2021 12:53
Домланинг гапларига нимадир қўшимча қилишнинг ҳожати ҳам қолмабди. Миллати, дини, ирқи қориндан иборат бу депутатлар билан бизнинг борадиган жойимиз маълум. Аслида сайловларда улардан тўлиқ воз кечиш керак эди. Лекин ҳалиям кеч эмас. Агар заррача бўлса-да ор-номуси бўлса, заррача бўлса-да, шу миллат, шу юрт фарзандимиман, деган гапни айтишга қодир бўлишса, уларнинг ўзлари воз кечишсин депутатликдан. бир вақтлар улкан шоиримиз Эркин Воҳидов: Фирқа дафтаримни отганим бўлсин, дегандек, улар ҳам депутатлик мандатларини топширишса яхши бўларди. Ўзларига ҳам ва энг асосийси - миллатга!!!
09.05.2021 12:19
Профессоримизнинг фикрини 100 фриз куллайман!
09.05.2021 11:04
Tòģri fikr,òz tilini bilmay ,uni qòllamay turib,òzligini anglolmaydi
09.05.2021 07:50
O'ylaymanki, O‘zbek millat sifatida kelajakda yashab qolishi bu ketishda 50/50. Buning birdan bir sababi biz moslashuvchi xalqmiz, moslashtiruvchi emas.
08.05.2021 20:32
Жудаям жонкуяр инсонсиз, нега Сиздек инсонлар депутат булишмайди.Сиз амалпараст ,мансабпараст инсон эмас сизда.
08.05.2021 16:16
Nah poshyol
08.05.2021 14:23
Juda ajoyib fikr bildiribdilar ustozimiz Qozoqboy Yo'ldoshev.
08.05.2021 09:12
100 фоиз хакикатни гапирибдилар домла. Буларни бозор майдонига осиш керак аслида. Лекин конун йул куймайдида.
08.05.2021 04:03
Боризга шукур домла. Куп яшанг.Тилимиз билпн фахрлансак арзийди.Куп яшанг. Эътирозлар .куп.4та депутат бутун бир мамлакат халкининг тилига динига карши экан.Сайловни бекор килиш керак.
07.05.2021 22:26
Халк референдимига куйиш керак Тил масаласини.
07.05.2021 19:21
Хохлаган фукаро хохлаган тилида давлат органига мурожат этиши мумкинку. Узбек була туриб узбекчадан бошка тилда мурожат килиш керак деб хеч ким мажбурламайдику?Бошка миллат вакиллари хам манимча оллохни бандасику
07.05.2021 18:13
Афсус
07.05.2021 08:42
Туппа Тугри этасиз, яхшиям халиям сиздек инсонлар бор, биз рус тилида бемалол сузлаша оламиз, лекин Бу дегани оилада рус тилида сузлашиш дегани эмас, мен узбеклигим учун фахирланаман, узимнинг узбек тилимни жудаям яхши кураман, сиздан жудаям миннаддорман, рахмат!
07.05.2021 05:00
Проф. Козокбой Йу́лдош куйинганида жон бор. У́з тилига беписандлик, шарафсизлик килган депутатларнинг хиёнатини уларни сайлаган сайловчилар билармикан. Нега улар жим? Муносабат билдиришдан ку́ркишадими? Спикер хам огзига талкон солиб, у́зини бетараф тутаётгани энсани котиради.
07.05.2021 04:11
Haq gapni aytdilar,tilni mensimaslik,o‘zini bilmaslikdir,o‘zligini,avlod-ajdodini,kelajagini ham bilmaslikdir.Uyat,ana shu xalq vakillariga ,65 nafar manqutga,uyat.
07.05.2021 00:15
Ассалому алайкум, Азиз миллатдошларим! Мен 72 ёшли қария сифатида, Қозоқбой Йўлдошевнинг айтган ҳар сўзини қўллайман ва имзо чекишга тайёрман. Депутатлар масаласи Ватанимиз сиёсий ҳаётидаги оғриқли масала. Бир иккитасидан ташқари ҳаммаси манқуртлардир. Миллат уларни қизиқтирмайдиган виждонсизлар тўдасидир. Нега шундай, сабаби СССРдан қолган принцип асосида, яъни ДХХ рўйхатидан ўтган, ўз ватани учун бирон сахода жон куйдирмаган таржимайи ҳоли тозза, руҳлари ўлик, фақат қўл кўтариб, тушириб турадиган одам сифатлардир. Уларни тарқатиб юборадиган вақт келди деб таклиф бераман.