Замонавий ўзбек журналистикасининг етакчи вакилларидан бири Анора Содиқова Rost24.uz ахборот сайти Бош муҳаррири вазифасига тайинланди.
Анора Содиқова бунгача Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида етакчи муҳаррир лавозимида ишлаб келаётган эди.
Анора Содиқова Тошкент шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича халқаро журналист. У Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг магистратура босқичларини тамомлаган. Испаниянинг Малага университетида чет эллик талабалар дастури асосида таҳсил олган.
Анора Содиқова журналистиканинг кўплаб жанрларида ўткир мақолалари билан танилган. Шунингдек, журналистика йўналишида бир қанча халқаро мукофотлар (2017 йил UNESCOнинг Тошкентдаги офиси, 2018 Regional dialog, 2019 DVV International) совриндори ҳисобланади. Рус, инглиз, испан ва француз тилларини эркин ўзлаштирган.