Саҳродаги мўъжиза ёхуд Бухоро саҳросида жойлашган Қандим газни қайта ишлаш заводи ҳақида эшитган бўлишингиз мумкин, аммо уни ўз кўзингиз билан кўриш бошқача.
Бухоро вилояти Қоракўл туманининг чексиз қумтепалари орасида улуғвор гигант – йилига 8,1 миллиард куб метр газ ишлаб чиқариш қувватига эга ҚГҚИЗ – бу умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ доллари бўлган Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик ЛУКОИЛ лойиҳасидир. Бундай улкан лойиҳани ўз кўлами ва аҳамияти жиҳатидан амалга ошириш учун ЛУКОИЛ Ўзбекистонда биринчи марта дунёга таниқли компанияларнинг инновацион технологияларини қўллади.
Ўзбекистонда биринчи марта ГҚИЗда 3 та лицензияланган жараён жорий қилинди. Завод бу замонавий муҳандислик ва юқори технологик инфратузилмага эга ноёб мажмуа ҳисобланиб, унинг қуввати 4,05 миллиард куб метр бўлган 2 та технологик линияга эга газни қайта ишлаш заводи. Мажмуада газ, барқарор газ конденсати ва олтингугурт ишлаб чиқарилади. Таркибига заводгача иншоотлар, ташқи сув таъминоти тизими (55 км), электр подстанцияси ва электр узатиш тармоқлари (268 км), газ йиғиш тизимлари, олтита қудуқ майдончаси, 71 қудуқ, экспорт газ қувури (70 км), автомагистраллар киради (285 км). Шунингдек, ходимларнинг фаровон яшашлари ва яхши дам олишлари учун барча шароитларга эга 1150 кишилик лагер қурилган.
Мажмуанинг ишга туширилиши замонавий илғор технологияларни қўллаган ҳолда табиий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича Ўзбекистон томонидан нефт ва газ саноати олдида турган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Қандим ишлай бошлаганидан бери газ қазиб олишнинг тўпланган ҳажми 21,3 миллиард куб метрни ташкил этиб, 225 (224,521) минг тоннага яқин конденсат ва 576 (576,344) минг тонна тижорий олтингугурт ишлаб чиқарилди.
ҚГҚИЗнинг ишга туширилиши минтақанинг инфратузилмасини ривожлантиришга катта туртки берди ва янги иш ўринлари яратиш, замонавий ишлаб чиқаришда ишлашга ёш кадрларни жалб қилиш имконини берди. Бу йил мажмуа фаолият курсатаётганига 3 йил булди. Шу муносабат билан анъанага кўра соханинг энг яхши мутахассислари аниқланиб рағбатлантирилди.