Ўзбекистоннинг қайси ерлари Қирғизистон ихтиёрига ўтмоқда?

26.03.2021 18:48

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев 24-25 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг учрашувлари натижаларига бағишланган матбуот-анжумани ўтказди.

Матбуот-анжуманида маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги баҳсли участкалар масаласини тўлиқ ҳал қилган.

Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Тошкентда томонлар қайси шартларга кўра ўзаро битимга келганликлари ҳақида батафсил тўхталган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 25-26 март кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган ва Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов 25 март куни Тошкентга келган эди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғининг сўзларига кўра, Кампиробод сув омборининг тўғони Ўзбекистон ихтиёрига ўтган, лекин сув омборидан биргаликда фойдаланилади.

Ўзбекистон томони томонидан Қирғизистон фуқароларининг сувга ва ундан фойдаланишга бепул ва тўсиқсиз киришини таъминлайди - бу суғориш, балиқ овлаш ва бошқалар.

Ўзбекистон томони сув омбори ҳавзаси атрофида муҳандислик иншоотларини ўрнатмасликни ўз зиммасига олади.

Чашма булоғидан ҳам биргаликда фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрланади. Бундан ташқари, қатор участкалар бўйича ер алмашувлари амалга оширилади. Демаркация ва делимитация бўйича ҳужжатлар парламентлар томонидан ратификация қилиниши керак.

Қайси ерлар Қирғизистон ихтиёрига ўтди?

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари сўзларига кўра, Қирғизистонга 8 минг гектар ер ажратилган. Эндиликда икки давлат ўртасида баҳсли ҳудудлар бўлмайди, дея ишонтирган Ташиев.

Қирғизистон МХДҚ раҳбари Қирғизистон ихтиёрига ўтган участкаларни санаб ўтган.

«Кўк-Серек участкасидаги 105 гектар ер, Ола-Буқа тумани Боёстон ҳудудидаги 212 гектар ер бизнинг томонга топширилди.
Бундан ташқари биз Қора-Сув туманидаги Оқ-тош участкасида 100 гектар жойни олдик. Қирғизистонга Унқур-Тоғнинг 35 гектари топширилди.
Аниқроғи, Унқур-Тоғ тўлалигича бизга ўтмоқда. Қора-Белес участкасининг 25 гектари бизнинг номимизга ўтказилди. Бизнинг номимизга ўтказилди деганимда, шуни назарда тутуманки, Қора-Белес илгари Ўзбекистонга берилган эди, ҳозир эса биз уни қайтариб олганимизни назарда тутмоқда.
Буларнинг барчаси суғориладиган, қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга ерлар. Шу тарзда бу участкаларнинг барчаси Орто-Тоқай сув омбори эвазига бизни номимизга ўтди», — деди Ташиев.

Давлат қўмитаси раиси Ўрта Тўқай сув омбори Қирғизистон ҳудудида қолаётганини қайд этиб ўтган.

Тошиевнинг айтишича, қарийб 8 минг гектар ер Қирғизистонга ўтмоқда.

«Жалолобод ва Наманган вилоятлари ўртасида Гавасой участкаси бор. Бу ерда 5-6 та қирғиз қишлоқлари ва уларнинг яйловлари жой олган. Бу ерда мунтазам равишда қуролли можаролар юз берар эди. Эндиликда бу участка Қирғизистон томонига ўтмоқда, можароларга барҳам берилди.
Ўзбекистонга Шаҳри-сой участкасидан 50 гектар жой ажратилди. Лекин бунинг эвазига биз Ўзган туманидан 50 гектар ер оляпмиз», – дея қайд этган Ташиев.

Ўзбекистон ихтиёрига ҳосилсиз ерлар ўтяпти, деб қўшимча қилган у.

Манба: xabar.uz
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
16
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.03.2021 23:45
Bizni XOTAMTOY vodiyni tulaligicha berib yubormabdi haliyam, shungayam shukur qilinglar. Kecha banditlik qilib yurgan qirg'iz diplomatlariyam biznikilarni uxlatdi. Bu faqat qirg'izlarga emas oldinroq tojiklargayam va qozoqlargayam yerlarimizni berib yuborgan edik. Nima emish bizda birontayam hal bulmagan muammo qolmapti. Axmoq sen yerlarni qush qullab topshirasanu muammo qoladimi.
28.03.2021 16:58
СОВЕТЛАР ДАВЛАТИДА БИР КАРИЧ ЕР ХАМ БЕРМАЙМИЗ ДЕЙИШАРДИ.ХОЗИР ГЕКТАРЛАБ ХАДЯ КИЛИШМОКДА.ОХИРИ БАХАЙР БУЛСИН.
28.03.2021 07:49
Kimdan so'rab bervorishdi shuncha yerni???
27.03.2021 11:56
Нима деб уйлабман Олаверинглар давлат ери камайиб,кашшоклашиб колмайди.Нима киляпсан хов итдан таркаган бу турушда давлатни хонавайрон киласанку.кинодан
27.03.2021 11:55
Нима деб уйлабман Олаверинглар давлат ери камайиб,кашшоклашиб колмайди.Нима киляпсан хов итдан таркаган бу турушда давлатни хонавайрон киласанку.кинодан
27.03.2021 04:46
Бу Мирзиёев кўпчилик айтганидай геймасмикин охири кўтини хам беради. Ўзбекистон йўқ бўлиш арафасида сўнги йилларни кўряпмиз чаманда