Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тўлиқ ҳужжатлар тўпламига эга бўлмаган 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди (https://t.me/poytaxt_uz/40473). Жумладан:
Олмазор туманида 5 та
Чилонзор туманида 5 та
Миробод туманида 8 та
Мирзо Улуғбек туманида 7 та
Сергели туманида 3 та
Учтепа туманида 2 та
Яккасарой туманида 2 та
Янгиҳаёт туманида 17 та
Яшнобод туманида 3 та
Юнусобод туманида 4 ту
Бектемир туманида 3 та
Объектлар электр таъминотидан узиб қўйилган. Қурилиш майдонларида назорат ва мониторинг ишлари давом эттирилаётгани, ҳар бир қонунбузарлик ҳолати бўйича қонуний чоралар кўрилиши маълум қилинди. Фуқаролардан;
—сотиб олаётган кўчмас мулкига оид барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини (кадастр, экспертиза хулосалари ва кенгаш қарорлари, техник кўрик далолатномаси) талаб қилиш;
ва уларни синчковлик билан текшириш;
—сотувчиларга пулни нақд ёки норасмий йўллар билан бермаслик, шартноманинг барча бандларини диққат билан ўрганиб чиқиш сўралди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қанча фуқаролар уй сотиб олиш йўлида алдангани ҳақида хабар берган эдик. (https://t.me/rost_24uz/13046)