Наманган вилояти ҳокими Абдураззоқов танқиддан сўнг шоир Чустий уйини таъмирлатадиган бўлди

14.03.2021 21:08

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов атоқли шоир Чустийнинг  шу вақтгача қаровсиз қолган уйини обод қилиш бўйича топшириқ берди.

Rost24.uz ахборот сайтида “Вилоят ҳокими ўзига янги уй қурди, адабиётимиз гултожи Чустийнинг ҳовлиси эса харобага айланди” номли мақола эълон қилинган эди. Мақолада таржимон ва адиб Аъзам Обидовнинг шоир Чустийнинг қаровсиз қолган уйи ҳақидаги муносабати баён этилган бўлиб, унда муаллиф “Биз қандай миллат бўлдик”, дея Чустий ҳовлисини харобага айланишига олиб келганларни танқид остига олганди.

Танқидга тўғри ва холис ёндашган наманганлик мутасаддилар эндиликда, Чустий ҳовлиси таъмирлаб, шоир номини абадийлаштириладиган бўлди.
 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин rost24.uz ахборот сайти "Мактабга бориш учун 15 км. оғир йўлни пиёда босиб ўтаётган Ўзбекистон болалари" ҳақида ҳам танқидий материал эълон қилган эди. Унда шу бугунги кунларда ҳам Самарқанд вилоятининг чекка қишлоқларида оғир ва машшаққатли йўлни пиёда босиб таълим олаётган ўқувчилар ҳаёти ёритилганди. Лекин шунча вақт ўтса-да бу материалга ҳозирча Самарқанд вилоят ҳокимлигидан бирор бир жўяли жавоб келгани йўқ.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.03.2021 03:16
Самарқанд хокими Эркинжон Турдимовни ғойибона Навоий,Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидаги фаолиятини еузатаман. Менинг фикримча Республикамизнинг энг. Зўр хокимларидан бири. Ўйлайманки мақолага ижобий жавоб бўлади.