Янгийўлда янгича тизим тушунтирилди

11.03.2025 20:49


 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “Янгийўл-агростар” компаниясининг томорқачилик мактабида аҳолининг томорқа ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди. 


Тадбирда иштирок этган ҳоким ёрдамчиларига янги қабул қилинган муҳим ҳужжатлар ва янгиликлар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 февралда қабул қилинган “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзагростар холдинг” компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори  мазмун-моҳияти тушунтирилди. 


Шунингдек, семинарда бу йўналишдаги маҳаллаларда аҳоли орасида банк маҳсулотларининг тарғиботини олиб бориш, маҳаллалардаги қўшимча имкониятларни аниқлаш ва фуқароларнинг томорқадан самарали фойдаланишига доир ишларни ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.


Таъкидлаш лозимки, “Бизнесни ривожлантириш банки” маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни молиявий қўллаб-қувватламоқда. Яқинда йўлга қўйилган “Маҳалла банкирлари” бу йўналишда  фаол иш олиб бормоқда.   


Мисол учун, Янгийўл тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Алижон Арипбоевга “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг “Маҳалла банкири” кўмагида 60 млн. сўм кредит ажратилди. Алижон аканинг 21 сотих майдондаги иссиқхонасига эккан 8,5 минг туп булғор қалампири аллақачон ҳосил бера бошлаган. 

Бундай мисоллар талайгина.  
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва “Ўзагростар холдинг” компаниясининг  ҳамкорликдаги  лойиҳалари  томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини замонавий асосларда янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар