“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг жорий йилдаги фаолияти таҳлил қилинди

28.12.2024 17:23

2024 йилнинг 27 декабрь куни пойтахтдаги “Impulse event zone” тадбирлар залида “BRB дўстлари” мулоқот клубининг “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг жорий йилдаги фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги тадбири ташкил этилди.
Унда банк раҳбарияти, журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Банк томонидан ниҳоясига етаётган йилда ҳам барча йўналишларда мижозлар учун қулайлик яратиш, фаолиятга илғор, замонавий ёндашувларни жорий этиш устида мунтазам изланишлар олиб борилди. “Data Warehouse” (DWH) мазкур йўналишдаги фаолиятнинг навбатдаги натижасидир. Бу катта ҳажмдаги маълумотларни интеграция ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган тизимдир.

Бу тизим орқали ички ва ташқи манбалардаги маълумотларни интеграция қилиш, тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, катта ҳажмдаги маълумотларни қисқа фурсатда анализ қилиш ва қайта ишлаш, истиқболдаги вазифаларни аниқ режалаштириш каби муҳим функцияларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, мижозларни сегментлаш, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш, иқтисодиёти ва ғазнасини, пул оқими, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларини бошқариш жараёнларини соддалаштиради. Банкда яратиладиган маълумотлар базаси эса сотувларни ошириш имкониятини яхшилайди.

Тезлик, ҳисобот, сифат тушунчалари мазкур тизим фаолиятининг асосини ташкил этади. Тадбир иштирокчиларига ушбу тизим ҳақидаги батафсил тақдимот ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, “BRB дўстлари” лойиҳаси банкнинг жамоатчилик билан доимий мулоқот платформаси бўлиб, унда жамоатчиликка “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятига доир ахборотлар берилади, банк фаолиятини такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар илгари сурилади ва турли муҳокамалар ташкил этилади.

Тадбир самимий мулоқот руҳида ўтди. Журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик вакиллари ўзларини қизиқтирган масалалар ва тақдимотлар юзасидан ўз таклиф ва фикрларини билдиришди.

“BRB дўстлари” клуби доирасидаги бундай ноанъанавий мулоқотлар мунтазам ўтказиб борилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар