“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун 24 декабрь куни қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига 881 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Шундан 107 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ футбол мусобақаларини ёритишга мослашган кўчма телевизион станциялар сотиб олиш учун ажратилади.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон 24” ва “Маҳалла” телерадиоканалларини республика ҳудудида эфирга узатишни тўлиқ HD форматга ўтказиш харажатлари учун қариб 20 миллиард, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш учун 15 миллиард ажратилган.
Маълумот учун, 2024 йил учун МТРКга давлат бюджетидан 559,9 млрд сўм, 2023 йилда 555,94 млрд сўм маблағ ажратилган.
Маълумот ўрнида жорий йил феврал ойининг бошларида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг узоқ йиллик раиси Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилиб, ўрнига Абдурашид (https://t.me/burgutuzb/12429)Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди.