Ўзбекистон ва Озарбайжон ёш журналистлари тажриба алмашадиган бўлди

20.12.2024 18:37



Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Озарбайжон Матбуот кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур ҳужжатда икки давлатнинг таниқли ва етакчи журналистлари иштирокида ёш журналистлар учун доимий равишда мастер-класс, семинар, давра суҳбатлари ўтказиш кўзда тутилган. 


Шунга мувофиқ, Боку шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги "Ёш журналистлар" Кенгаши ташаббуси билан озарбайжонлик ёш журналистлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.
 


Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов, таниқли журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад, Олий Мажлис Сенати аъзоси, "Адабиёт зиёси" газетаси бош муҳаррири Маҳмуд Тоир, Уюшма қошидаги "Ёш журналистлар" Кенгаши раиси Шуҳрат Орипов иштирок этди. 



Унда Ўзбекистон журналистикасининг бугунги куни, информацион хуружлар шароитида фейк хабарлар ва дезинформацияга қарши курашиш ҳақида фикр алмашилди.



Мавзу юзасидан муҳокамаларда Озарбайжон Матбуот кенгаши бошқаруви аъзоси Хажибей Ҳайдарли, Матбуот кенгаши масъул котиби Аваз Рустамов, "Ислоҳотчи ёшлар" НТМ раҳбари Фарид Шаҳбазли, Azxabar.com веб-сайти раҳбари Афселеддин Агаларовлар ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 



Мулоқот давомида 2025 йилда амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳа ва тадбирлар бўйича ҳам келишиб олинди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар