Ўзбекистон иссиқхона помидорларини сотишда катта муаммоларга дуч келмоқда

19.12.2024 20:30

 

“EastFruit”  таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Туркманистон кўпроқ ва Ўзбекистон камроқ даражада иссиқхона сабзавотларини сотишда катта муаммоларга дуч келмоқда. Ҳозирда энг катта муаммо иссиқхона помидорларини сотиш билан боғлиқ бўлиб, асосий сабаб — россиялик харидорларнинг тўлов қобилиятининг пасайиши ҳисобланади.

Бугунги кунда Туркманистон иссиқхоначилари ўз маҳсулотларини ҳатто 1 кг учун $1 нархда ҳам сотишда катта муаммолар ҳақида хабар беришмоқда. Реал нархлар аллақачон ушбу психологик чегарадан паст. Улар Россия бозорида ўз маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин пасайиб кетганидан шикоят қилишмоқда, бу эса нархларга доимий босим ўтказмоқда.

Ўзбекистонда ҳам помидор унчалик қиммат эмас. Нархлар ўтган йилга нисбатан ўртача 32%га паст. Бундан ташқари, Ўзбекистонда иссиқхона помидорининг улгуржи нархи АҚШ долларида таққосланса, сўнгги беш йил ичида энг паст нархлардан бири ҳисобланади. Хусусан, айни пайтда қизил думалоқ иссиқхона помидорини Ўзбекистонда майда улгуржи тарзда ҳар бир кило учун $1,17дан сотиб олиш мумкин.

Ўзбекистон ҳозирча ўз бозорида сотиладиганидан юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилишни афзал кўргани сабабли, экспорт нархи ички нархдан юқори бўлиши мумкин. Ўзбекистонлик экспортчиларнинг таъкидлашича, рублнинг қадрсизланиши ва Россия молия бозоридаги умумий беқарорлик ушбу мамлакатга иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларининг ёмонлашишига олиб келмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар