Бугунги кунда битирувчиларнинг 44,7 фоизи ишсиз

17.12.2024 14:26

АОКАда ўтказилган брифингда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Фахриддин Ҳайитовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, 194 417 нафар олий таълим муассасалари битирувчисидан 113 856 нафарининг бандлиги таъминланган.

Қайд этилишича, 147 900 нафар профессионал таълим муассасалари битирувчисидан 74 403 нафарининг бандлиги таъминланган. Жорий йилда мактабни тамомлаган 411 671 нафар битирувчидан 228 422 нафарининг бандлигига кўмаклашилган.

Бугунги кунда ишсиз бўлган 337 307 нафар (44,7 фоиз) битирувчини ишга жойлаштириш бўйича мавжуд имконият ва захиралар ишга солинган. Жорий йилда 24 545 нафар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг 1 279 нафари ҳарбий қисмда қолиб шартнома асосида хизматни давом эттирмоқда. Уларнинг 17 787 нафарининг доимий ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланган.

2 105 нафар ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бугунги кунда норасмий банд ҳисобланади. 216 нафари касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида қисқа муддатли курсларда ўқитилиб, бандлиги таъминланган. 907 нафар ёшлар чет-элга чиқиб кетиши, вафот этиши ва бошқа қатор сабабларга мувофиқ ҳисобдан чиқарилган.

Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан Бандлик бўлимларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ёшлар ижтимоий ҳимояга олиниб, ишга жойлашган кунга қадар ишсизлик нафақаси тўланади. Хорижий давлатлар иш берувчилари билан имзоланган ҳамкорлик келишувлари доирасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, меҳмонхона хизмати, юк автомобили ҳайдовчиси ва бошқа соҳаларда хорижий давлатларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда юборилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар