16 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда келгуси йил учун қуйидаги муҳим вазифаларни бажариш мақсад қилиб олинди:
—Энди оилавий тадбиркорлик дастурини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқилади ҳамда ушбу тадбиркорларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади. Ушбу дастурларга кредит ресурслари фақат давлат маблағларидан ажратилади;
— Осиё тараққиёт банки оммабоплик дастурига 150 миллион доллар ажратишини маълум қилди;
—келгуси йилда 9 та давлат банкига четдан 1 миллиард доллар кредит жалб қилиб, 250 минг одам даромадли қилинади;
—Давлат банклари венчур компания очиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 миллион доллар ажратади;
—2025 йилда мингта оғир маҳалла инфратузилмасига 3 триллион 200 миллиард сўм ажратилади;
Йиғилишда 85 минг гектар ерда кам даромадли экин экилгани учун самараси пастлигича қолаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан ер эгасига ижара ҳақи ва экилган маҳсулотни сотишдан улуш тўланади;
—Республика бўйича 60 та илғор шаҳар-туманни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.
Бу туманларда келгуси йилда 2 миллион аҳолини банд қилиниб, 417 мингта оилани камбағалликдан олиб чиқилади;
Охирги 5 йилда кичик ва ўрта бизнеснинг кредит портфелидаги улуши 40 фоиздан 28 фоизгача пасайгани кўрсатиб ўтилди. Бундай кредитлар улушини 40 фоизга ёки 120 триллион сўмга етказиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди;
Хусусан, банклар балансида 3 мингта ҳаракатсиз мулк бор. Банклар улардан тезроқ қутилса, қўшимча ресурс ва 150 мингта иш ўрни яратиш учун захира пайдо бўлади. Шу боис, банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилиши белгиланди.