2024 йилнинг февраль ойидан Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Акмалович Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, А. Муратов 2020 йил август ойидан 2023 йил октябрь ойига қадар Бизнесни ривожлантириш банки (собиқ Қишлоқ қурилиш банки") да бошқарув раиси сифатида, ундан олдин эса бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Зафар Азимовнинг юқоридаги вазирликка вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Сентбрь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига яна бир банк соҳаси мутахассиси, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Ботир Зоҳидов тайинланган эди.