Марказий Осиё минтақаси ялпи ички маҳсулоти номинал кўринишда 20 йил ичида 7 баравар, реал кўрсаткичда эса 4 баравар ўсди. Бу ҳақда Евросиё тараққиёт банки (EТБ) раҳбари ўринбосари Евгений Винокуров маълум қилди.
“Халқ тўрт баравар бой бўлди. Аҳолининг ҳаракатчанлиги 3 баравар, кириб келаётган сармоя ҳажми эса 17 баравардан ортиқ ошди. Биз бутун дунёга Марказий Осиё муҳим, қизиқарли, иқтисодий жозибадор минтақа эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Сўнгги икки йил ичида бизнинг ишончларимизни тасдиқламоқда”, деди Винокуров 2025—2027 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозни шарҳлар экан.
Иқтисодчининг аниқлик киритишича, “Марказий Осиё иқтисодиёти 2022–2023 йилларда ўртача 4,8 фоизга ўсди. Дунё бўйича ушбу кўрсаткич ўртача 3,4 фоизни ташкил этади. Сўнгги икки йилда Марказий Осиё иқтисодиёти бутун дунёга қараганда 1,4 баравар тезроқ ривожланди.
EТБ ҳисоб-китобига кўра, 2024 йилда минтақанинг номинал ялпи ички маҳсулоти 500 миллиард доллардан ошади.
Бироқ, минтақа тараққиёти йўлида биргаликда ечим топишни талаб қиладиган бир қанча муаммолар мавжуд. Булар — денгизга йўлнинг йўқлиги, иқлимий ва экологик хавфлар ҳамда сув-энергетика комплексининг мувофиқлаштирилмаган ривожланиши.
“Бу муаммоларнинг барчаси минтақа давлатлари томонидан ташқи ўйинчиларни жалб қилган ҳолда мувофиқлаштирилган ҳолда биргаликда ечган маъқул. Агар биз уларни биргаликда ҳал қилсак, сув ва энергетикани ривожлантиришни биргаликда мувофиқлаштирсак, Евросиё транспорт тизимини биргаликда ярацак, қайта тикланадиган энергия манбаларини биргаликда ривожлантирсак, бу арзонроқ ва самаралироқ бўлади”, дея ишонч билдирган мутахассис.